11 ноя 10:27
Янгиликлар
Теннис
Султонов ва Каримов Бангалордаги иштирокларини бошлашди
Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.
Соврин жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақанинг саралаш баҳсларида икки ҳамюртимиз ҳам иштирок этяпти. Ҳумоюн Султонов саралашнинг илк даврасида иккинчи рақам остида таснифланган британиялик Лиам Бродини 6/2, 7/5 ҳисобида мағлуб этди.
Яна бир истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов норвегиялик Виктор Дурасовичга қарши баҳс олиб борди. Қийин кечган учрашувда Жўрабек рақибидан 6/4, 4/6, 7/6(1) ҳисобида устун келди. Бугун теннисчиларимиз иккинчи давра учрашувида кортга чиқишади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар