UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

01 апр 14:53
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. 5-турнинг 3 та ўйини номаълум муддатга қолдирилди

Қатар мезбонлик қиладиган U-23 Осиё Кубоги стартига саноқли кунлар қолди.

Тимур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2 апрель куни йиғинга киришади. 

Париж Олимпиадаси йўлида курашга кирадиган Кападзе терма жамоа йиғинига "Насаф"дан 4 ва "Пахтакор"дан 5 нафар футболчини жалб қилди. Уларнинг барчаси ўз жамоасининг асосий футболчилари ҳисобланади. Шунингдек, "Олимпик" терма асосини ташкил қилади. 

Лига олимпия термаси билан 2024 йилги тақвим масаласида ўтган мавсумнинг октябрь ойида фикр алмашган бўлиб, унда Суперлига 5-туридаги айрим беллашувлар санаси ўзгариши кўзда тутилганди. Олимпиячилар Қатарга йўл оладиган даврда эса Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи ўйинлари ўтказилади. Мазкур мусобақада "Олимпик" Тошкентда қолган футболчилар билан иштирок этиши масаласида келишилган.

Кутилганидек, Кападзе "Насаф" ва "Пахтакор" клубларининг 3 нафардан ортиқ футболчисига суянишга қарор қилди. "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 10.9-бандида олимпия терма жамоаси учун уч футболчисини тақдим этган клуб олдиндаги беллашув санасини ўзгартиришни сўрашга ҳақли эканлиги кўрсатилган. "Насаф" ва "Пахтакор" бу имтиёздан фойдаланишга қарор қилди. Шунингдек, келишув асосида "Олимпик" иштирокидаги Суперлига ўйини ҳам улар қаторида бошқа санада ўтказилади. 

Суперлига 5-турида "Насаф" "Навбаҳор" билан уй, "Пахтакор" эса "Нефтчи" билан сафар ўйинида иштирок этиши керак эди. Лига қолдирилган беллашувлар қачон бўлиб ўтиши масаласига кейинроқ ойдинлик киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг