UZ

Сўнгги янгиликлар

21:17Алишер Юсуповга жаҳон чемпионатининг бронза медалини тақдим этган беллашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди 0 19:48МБА мавсумнинг рамзий терма жамоаси эълон қилинди 0 19:26Таниқли мураббий Фьюри-Усик жанги ҳақида: "У олдин бундай рақиблар билан бокс тушмаган" (Мутолаа учун) 0 19:05Дунёнинг бешинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"да иштирок эта олмайди 0 18:44Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум 0 18:23Дастин Порье Макгрегор билан тўртинчи жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:01Қўқон шаҳрида ўсмирлар ўртасида респубика турнири бўлиб ўтди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Теренс Кроуфорд Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 17:18"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи? 0 16:57IBF Усик камарини сақлаб қолиши мумкинлигини маълум қилди, лекин... 0 16:35"Бургут" клуби яна тўрт нафар хоккейчини клубга қўшиб олганини эълон қилди + ФОТО 0 16:22Бокс бўйича лицензион турнирга қуръа ташланди. Вакилларимиз кимларга қарши бошлашади? 0 16:13Илия Топурия Ислам Махачев билан жанг учун шартини айтди 0 15:51"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради 0

25 май 11:38
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Бугун 10-турнинг дастлабки 4та ўйини бўлади

Бугун Суперлигада 10-тур ўйинлари старт олади.

ДИНАМО — ҚИЗИЛҚУМ


Бу мавсумда ўз уйида ютқазмаган "Динамо" (3 ғалаба ва 2 дуранг), сафарда ҳали ғалаба қозона олмаган "Қизилқум"ни (2 дуранг ва 3 мағлубият) қабул қилади.

Самарқанд клуби Суперлигадаги охирги 4та ўйинда мағлуб бўлгани йўқ (1 ғалаба ва 3 дуранг). Икки турдан буён рақиблар "Динамо" дарвозасини ишғол қила олишмаяпти.

"Қизилқум" эса сўнгги икки турда ғалаба нималигини билмади. Навоий шаҳри клуби тўрт турдан буён рақиблари дарвозасига биттадан гол уриб келмоқда.

Бу икки клуб Ўзбекистон чемпионатларида 34 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Шундан 15тасида "Қизилқум"нинг қўли баланд келган, 10та учрашувда Самарқанд клуби зафар қучган. Қолган 9та ўйинда ғолиб аниқланмаган.

"Қизилқум" ўз тарихида 3 марта бу клубни сафарда мағлуб эта олган экан. Ўзаро ўйинларнинг охирги 4тасида хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин "Динамо" умуман ғалабага эриша олмаган (1 дуранг ва 3 мағлубият).


СУРХОН — ҚЎҚОН-1912


Бу мавсумда ҳозирча энг кам (7та) гол ўтказган "Сурхон" энг кўп (20та) гол ўтказган "Қўқон-1912" билан тўқнаш келади.

"Сурхон"нинг ўз майдонидаги мағлубиятсиз серияси 5та ўйинни ташкил этмоқда (2 ғалаба ва 3 дуранг).

"Қўқон-1912" сўнгги бешта турни фақат сафарда ўтказди ва бу ўйинларда бир марта ғалаба қозонди холос. Жамоа тўртта ўйиндан буён юта олмаяпти.

Бу икки клуб чемпионат доирасида 16 марта тўқнаш келишган. Саккиз бор Термиз клуби, етти бор Қўқон клуби ғолиб бўлган. Фақат бир марта дуранг қайд этилган.

Сўнгги марта "Қўқон-1912" Термиздан 1999 йилги мавсумда ғалаба билан қайтган экан.


НАВБАҲОР — АНДИЖОН


Бу турдаги водий дербиси. "Навбаҳор"нинг мағлубиятсиз серияси олтита ўйинга етди. "Андижон" эса аксинча тўртта ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти.

Ушбу клублар Ўзбекистон чемпионатида бунга қадар 46 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Каттагина устунлик Наманган клуби томонида. "Навбаҳор" 24 бор зафар қучган. 10 марта "Андижон" 3 очкони қўлга киритган. Қолган 12та учрашувда эса дуранг кузатилган.

"Навбаҳор" ўз тарихида Наманганда бу жамоага ҳеч қачон мағлуб бўлмаган экан (18 ғалаба ва 5 дуранг).


МЕТАЛЛУРГ — БУНЁДКОР


Ўтган турда бир хил 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган икки клубнинг ўзаро тўқнашуви.

"Металлург" бу мавсум ҳозиргача ўз майдонида умуман мағлуб бўлмади (3 ғалаба ва 1 дуранг). "Бунёдкор" эса чемпионатдаги сўнгги икки турда мағлуб бўлгани йўқ.

Бекобод клуби кетма-кет икки тур рақиблар билан 0:0 ҳисобларида дуранг ўйнади.

Бу икки клуб шу кунгача ўзаро 26 марта ўйин ўтказишган. Шундан 19тасида "қалдирғочлар" зафар қучишган. Уч марта "Металлург" ғолиб бўлган ва 4 марта дуранг қайд этилган.

Охирги марта "Бунёдкор" Бекободдан 2015 йилги мавсумда ғалаба билан қайтган экан. Шундан кейин сафардаги 4та ўйинда "қалдирғочлар" бу рақибни юта олишмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг