UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

12 май 12:34
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Бугун 8-турнинг охирги учта ўйини бўлади

Бугун Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган сўнгги 3 та ўйин бўлиб ўтади.

"Бунёдкор" - "Қўқон-1912"

Бу мавсум ҳали ўз стадионларида умуман ўйин ўтказмаган икки клуб тўқнашуи. Бу турда "қалдирғочлар" ТТЙМИ стадионда ўйнашади.

Бу жамоалар бугунга қадар Ўзбекистон чемпионатида саккиз марта рўбаро келишган. Учршувларнинг олтитасида “Бунёдкор” ғалабага эришган. Икки учрашувда "Қўқон-1912" рақибдан устун келган.

"Бунёдкор" ҳам, "Қўқон-1912" ҳам икки турдан буён юта олмаяпти. 

"Сурхон" - "Бухоро"

Бу клублар Ўзбекистон чемпионатида 24 марта тўқнаш келишган. Катта устунлик "Бухоро" томонида - 15 ғалаба. Беш бор "Сурхон" 3 очкога эга чиққан ва 4 марта дуранг кузатилган.

Охирги учта ўзаро ўйиннинг барчасида "Бухоро" ғолиб бўлган экан.

Бу мавсумда "Бухоро" учта учрашувдан буён ғалаба қозона олмаяпти. "Сурхон"да эса ғалабасиз серия 4та ўйинга етди. Бундан ташқари термизликлар 4та ўйиндан буён гол ура олишмаяпти.

"Сурхон" бу йил ўз майдонида умуман ютқазгани йўқ (1 ғалаба ва 3 дуранг). "Бухоро" эса сафарда учта ўйин ўтказиб уч хил натижа қайд этди (ғалаба, дуранг ва мағлубият). 

"Металлург" - "Локомотив"

“Локомотив” шу пайтга қадар “Металлург”га қарши 30та баҳс ўтказган. Ўзаро ўйинларнинг 18тасида “темирйўлчилар” жамоаси зафар қучган. 4та беллашувда эса “кончилар”нинг “қўли баланд” келган. Яна 8та ўйин дуранг билан ниҳоясига етган.

“Темирйўлчилар” Бекободда “Металлург” билан ўтган 15 баҳснинг 6тасида ғалаба қозонган бўлса, 4 баҳс томонларнинг кучи тенг келган. Яна шунча ўйинда бекободликлар ўз уйларига ғалаба билан қайтишган.

"Металлург" бу мавсум ўз майдонидаги учта ўйиннинг барчасида рақибларини мағлуба эта олди. "Локомотив" эса сафарда икки учрашувда майдонга тушди ҳамда бир ғалаба ва бир мағлубият қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг