UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0

21 июн 10:41
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Бугун "Металлург" Андижонда меҳмон, Муборакда Қашқадарё дербиси бўлади

Теглар :  Футбол
Бугун Coca Cola Суперлигасида 5-тур ўйинлари якунига етади.

Coca Cola Суперлига. 5-тур
21 июнь, якшанба
19:00 - “Андижон” – “Металлург”
Ҳакамлар:
Равшан Абдувоҳидов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Ушбу клублар ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида 36 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Шундан 14тасида Бекобод клуби, 12тасида Андижон клуби ғолиб бўлган. Қолган 10та учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. "Металлург" ўз тарихида бир марта Андижонда ғалабага эришган (2011 йил). "Бургутлар" ўз майдонидаги сўнгги 6та ўйиннинг фақат биттасида ғолиб бўлишган (4та дуранг ва 1та мағлубият). "Андижон" бу мавсум 4-турдан кейин ғалаба қозона олмаган учта клубдан бири бўлиб турибди.

Coca Cola Суперлига. 5-тур
21 июнь, якшанба
19:00 - “Машъал” – “Насаф”
Ҳакамлар: 
Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Рустам Чориев
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Қашқадарёнинг икки клуби рестартни бир хил, 2:2 ҳисобидаги натижа билан бошлашди. Бу жамоалар ҳозирга қадар 30 бор тўқнаш келишган. 16та учрашувда "аждарлар" ғолиб бўлган, 8та ўйинда "газчилар" зафар қучишган. Яна 6та баҳсда дуранг қайд этилган. Муборакда ўтган 15та учрашувдан 3тасида "Насаф" ғалабага эришган. Бу жамоалар ўртасидаги охирги 3та учрашувнинг барчасида "Насаф" ғолиб бўлган. Жорий мавсум "Машъал" Муборакда иккита ўйин ўтказди ва умуман мағлуб бўлмади. "Насаф" эса сафарда иккита ўйинда майдонга тушди ва иккита ғалабага эришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг