UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0

21 авг 09:01
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Насаф" ва бошқа ўйинлар бўлади

Бугун Coca Cola Суперлигада 11-турнинг навбатдаги 3 та ўйини бўлиб ўтади.

21 август, жума
АНДИЖОН – АГМК
21 август 2020 йил. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 17:00. "СПОРТ ТВ LIVE"
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Тимур Галеев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Адҳамжон Эргашев
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Бу мавсум ғалаба қозона олмаган "Андижон" умуман мағлуб бўлмаган АГМК билан ўйнайди.

Ушбу клублар ҳозирга қадар ўзаро 18та учрашув ўтказишган. АГМК 10 бор, "Андижон" 4 бор ғолиб бўлган. Қолган 4та учрашувда дуранг қайд этилган.

"Андижон" 2011 йилдан буён АГМКни мағлуб эта олмай келмоқда. АГМКнинг бу жамоага қарши баҳслардаги мағлубиятсиз серияси 10та ўйинга етган.


ЛОКОМОТИВ – ҚЎҚОН-1912
21 август 2020 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:30. "ДУНЁ БЎЙЛАБ ТВ LIVE"
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Аҳмед Тиллаев

Кеча бош мураббий Андрей Фёдоров билан хайрлашган "Локомотив" бу тур "Қўқон-1912" билан тўқнаш келади.

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида ҳозирга қадар 10 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Беш марта "Локомотив" ғалаба қозонган ва беш бор дуранг қайд этилган. "Қўқон-1912" ўз тарихида ҳеч қачон бу жамоани мағлуб эта олмаган.

Ўзаро охирги 4та ўйиннинг барчасида иккала жамоа камида биттадан гол уришган. Охирги икки учрашувда эса дуранг қайд этилган.


ПАХТАКОР – НАСАФ
21 август 2020 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00. "СПОРТ ТВ LIVE"
Ҳакамлар
: Аҳрол Рисқуллаев, Ҳусниддин Шодмонов, Руслан Серазитдинов, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Охирги 6та турда умуман мағлуб бўлмаган "Пахтакор" сўнгги 3та турда ютқазмаган "Насаф"ни қабул қилади.

Бу клублар ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионати доирасида 46 марта ўзаро тўқнаш келишган. 27 марта "шерлар", 9 марта "аждарлар" ғолиб бўлишган. Қолган 10та ўйинда ғолиб аниқланмаган.

"Пахтакор" ўзаро сўнгги 4та ўйиннинг барчасида "Насаф"ни мағлуб этган. Сўнгги бор "Насаф" 2017 йилги мавсумда "Пахтакор"дан устун келганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг