UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

08 сен 09:50
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Бугун "Пахтакор" ОЧЛдан олдинги сўнгги ўйинни "Металлург"га қарши ўтказади

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтади.

Чемпионатлар тарихида ушбу жамоалар ўзаро 47 бор тўқнаш келган. "Пахтакор" 39 учрашувда зафар қучган, "Металлург" ҳисобида 4 та ғалаба бор. Яна 4 учрашув дуранг билан тугаган. "Шерлар" 125 та гол уришган, бекободликлар эса 36та.

Бекободда ўтган учрашувларнинг 17 тасида "Шерлар" ғалаба қозонган, икки беллашув дуранг билан тугаган бўлса, 4 та тўқнашувда "Металлург" устун келган. "Металлург" ўз майдонидаги охирги 4 та ўйинда "Пахтакор"га 4 бор мағлуб бўлган.

Ўзаро ўйинларда энг кўп голни Игорь Сергеев урган - 9 та. Анвар Солиев ҳисобида 8, Сервер Жепаровда 6 тадан гол мавжуд. "Металлург"дан Дилмурод Каримов 6 голни ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Руслан Вагапов ва Зоҳид Абдуллаев эса 3 тадан тўп киритган.

"Металлург" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 8 сентябрь, сешанба куни соат 19:00да Бекободдаги "Металлург" стадионида бошланади.

Coca Cola Суперлига. 16-тур

8 сентябрь, сешанба

19:00 - МЕТАЛЛУРГ – ПАХТАКОР

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Достон Раҳмонов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг