UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0

26 апр 09:38
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Бугун Самарқанд, Қарши ва Бухорода ўйинлар бор

Бугун Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган дастлабки учта ўйин ўтказилади.

Дастлабки бешта турда 7 очко тўплаган икки клуб ўртасидаги баҳс. Ҳар икки жамоа ҳам 5та турда 5тадан гол ўтказиб юборди. "Динамо" бу мавсумда Самарқандда умуман мағлуб бўлгани йўқ - 2 ғалаба ва 1 дуранг.

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида жами 46 марта тўқнаш келишган. 25 учрашувда "лочинлар"нинг қўли баланд келган. 13та баҳс "Динамо"нинг ғалабаси билан тугаган ва қолган 8 ўйинда дуранг кузатилган.

Сўнгги ўзаро икки учрашувда "Навбаҳор" бир хил 1:0 ҳисобларида зафар қучган. Бу йил "Динамо" дарвозасини қўриқлаётган Ботирали Эргашев ўтган мавсумда "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилган эди.

Мусобақа жадвалининг энг сўнгги поғонасида бораётган клублар ўртасидаги тўқнашув. АГМК ҳам, "Насаф" ҳам 5та турда 4тадан очко тўплашди.

"Аждарлар" кетма-кет учта турдан буён, олмалиқликлар эса кетма-кет икки турдан буён мағлуб бўлишмоқда. Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК бу мавсум сафарда иккита учрашув ўтказди ва ҳар иккаласида мағлуб бўлди.

2018 йилги мавсумни "Насаф"да ўтказган Сайдулло Раҳматов айни пайтда АГМК таркибида ўйнамоқда. "Насаф" бу жамоага қарши ўз майдонида 12та ўйин ўтказган. Бу ўйинларнинг 8тасида мезбонлар зафар қучишган. АГМК Қаршида фақат бир марта (2018 йил) ғолиб бўлган ва 3 бор дуранг қайд этган.

"Аждарлар" ўз майдонидаги охирги икки учрашувда Олмалиқ жамоасини мағлуб эта олишмаган. Бахтиёр Ашурматов собиқ клубига қарши. "Бунёдкор" охирги уч турдан буён ғалаба қозониб келмоқда. "Бухоро" эса бу мавсум ўз майдонида умуман ғалаба қозона олгани йўқ.

"Бухоро" ҳимоячиси Эргаш Исмоилов "Бунёдкор"дан ижарага олинган.

Бу икки клуб Ўзбекистон чемпионатида 24 марта тўқнаш келишган ва 19 марта "қалдирғочлар" зафар қучишган. Тўртта учрашувда дуранг кузатилган. "Бухоро" ўз тарихида бир мартагина "Бунёдкор"ни мағлуб этган (2017 йил).

"Бухоро" охирги икки учрашувда "Бунёдкор"га умуман гол ура олмаган ва икки бор мағлуб бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг