UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

19 июн 10:37
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Бугун Тошкент дербиси, "Қизилқум" эса Қўқонда меҳмон бўлади

Бугун футбол бўйича Coca Cola Суперлигасида 5-тур ўйинлари старт олади.

Coca Cola Суперлига. 5-тур
19 июнь, жума
19:00 - “Қўқон-1912” – “Қизилқум”
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Ришат Нугманов, Хусан Набиев, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Рестартни мағлубият билан бошлаган икки клуб ўртасидаги баҳс. Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 18 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 6тасида қўқонликлар, 11тасида навоийликларнинг қўли баланд келган. Битта учрашувда дуранг натижаси қайд этилган. Ўтган мавсум ўзаро ўйинларда сафарда ўйнаган жамоа ғалаба қозонгани эътиборга молик. Навоийда "Қўқон-1912" 1:0 ҳисобида ютган бўлса, Қўқонда "Қизилқум" 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришган.

20:00 - “Пахтакор” – “Бунёдкор”
Ҳакамлар
: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Раҳим Каримов
Назоратчи: Ғайрат Каримов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Вадим Абрамов ва Шота Арвеладзе тўқнашуви. Чемпионатлар тарихида бу жамоалар 28 беллашувда майдонга тушишган. Уларнинг 10 тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 9 та баҳсда дуранг кузатилган. Яна 9 та баҳсда "Бунёдкор" ғолиб бўлган. Бир йил олдин ушбу жамоалар ўртасидаги баҳслар ғалати бўлган. Биринчи даврадан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви "Пахтакор" стадионида ўтказилган ва унда номинал меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Иккинчи даврадан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашуви эса "Бунёдкор" ўйингоҳида ташкил этилган ҳамда унда номинал меҳмонлар, яъни "қалдирғочлар" 3:2 ҳисобида зафар қучишган. "Шерлар" 2019 йилги мавсумда чемпионатда бир бор мағлуб бўлишди ва ўша мағлубият Вадим Абрамов бошчилигидаги "Бунёдкор"дан қабул қилинганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг