UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

13 июл 10:07
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Бугун Тошкентда пешқадамлар учрашуви, "Қизилқум" эса Наманганда меҳмон

Бугун Coca Cola Суперлигасида навбатдаги 9-турнинг навбатдаги иккита учрашуви бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига. 9-тур

13 июль, душанба
20:00 - НАВБАҲОР – ҚИЗИЛҚУМ
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Руслан Серазитдинов, Далер Тиллоев, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Рамиль Ильясов

Ўз майдонида 3та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган ва умуман гол ўтказмаган "Навбаҳор" Наманганда бу мавсум умуман ғалаба нашидасини сура олмаган "Қизилқум" билан куч синашади.

Мазкур клублар 40 марта ўзаро рўбарў бўлишган. Ушбу баҳсларда “Навбаҳор” 15 марта, навоийликлар эса 14 марта ғалаба нашидасини суришган, 11та учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик вакилларимиз томонида - 52–46. Ўзаро ўйинларда “лочинлар” 56, “Қизилқум” эса 53 очкони қўлга киритган. Ушбу клубларнинг Наманганда бўлиб ўтган 20та учрашувидан 10 тасида “лочинлар” зафар қучишган, 6та ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган, 4та баҳсда навоийликлар ғалаба қозонишган.



20:00 - ПАХТАКОР – АГМК
Ҳакамлар: 
Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Рустам Чориев
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Бу мавсум ўз уйидаги 5та ўйинда 5та ғалабага эришган "Пахтакор" 2020 йилги Ўзбекистон чемпионатида умуман мағлуб бўлмаган ягона жамоа АГМКни қабул қилади. "Шерлар"нинг ғалабали серияси 4та ўйинга етди, АГМК эса 5та ўйиндан буён ғалаба қозониб келмоқда.

Бу икки жамоа чемпионатлар тарихида 24 учрашувда ўзаро ўйин ўтказишган. 18 беллашув "Шерлар" ғалабаси билан якунланган. 2 ўйин дуранг билан тугаган ва 4 бор АГМК муваффақиятга эришган. Тошкентда АГМК бир марта, 2013 йил 2:1 ҳисобида зафар қучган, яъни 7 йилдан буён олмалиқликлар бу рақибни сафарда мағлуб эта олишмаяпти. Ўз майдонида "Пахтакор" 9 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг