UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0

03 апр 09:51
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Бугун "Турон" Қаршида меҳмон, "Локомотив" эса "Қизилқум"га қарши

Теглар :  НасафТурон
Бугун Coca Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган сўнгги икки учрашув бўлиб ўтади.

Соат 16:15да "Локомотив" - "Қизилқум" учрашуви старт олади. Қаршидаги "Насаф" - "Турон" баҳси эса соат 18:30га белгиланган. 

Coca Cola Суперлига, 4-тур

ЛОКОМОТИВ – ҚИЗИЛҚУМ
3 апрель 2021 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 16:15
Ҳакамлар:
Элёр Турсунов, Шоҳруҳ Аъзамов, Александр Буров, Найим Қосимов
Назоратчи: Дмитрий Роман
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистентлари: Руслан Серазитдинов, Рустам Лутфуллин
VAR назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев
Оператор: Шерали Жаналиев
Техник мутахассис: Отабек Содиқов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Ҳозирга қадар "Локомотив" ва "Қизилқум" Ўзбекистон чемпионатида жами 32 марта тўқнаш келишган. 18 бор "темирйўлчилар", 7 бор "олтин изловчилар" 3 очкони қўлга киритишган. Қолган етти учрашувда дуранг кузатилган.

"Локомотив" бу жамоага қарши кечган охирги 14та ўйиннинг (уйда ва сафарда) ҳеч бирида мағлуб бўлмаган - 11та ғалаба ва 3та дуранг. Сўнгги бор "Қизилқум" 2013 йилги мавсумда бу рақибни мағлуб этган экан.

Тошкентдаги ўйинларга эътибор қилсак, 16та ўзаро ўйинда "Қизилқум" икки марта (2012 ва 2005 йилларда) ғолиб бўлган холос. Ўтган йил Тошкентда мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучишган ва Навоийда 1:1 ҳисоби қайд этилган.


НАСАФ – ТУРОН
3 апрель 2021 йил. Қарши. "Марказий" стадион. 18:30
Ҳакамлар
: Вадим Агишев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Шухрат Ражабов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Шерзод Ражабов.

Бу жамоалар ўртасидаги дастлабки расмий ўйин. Иккала жамоа ҳам бу мавсумда ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Дастлабки 3та турда "Турон" 1та дуранг ва 2та мағлубият қайд этди. "Насаф" эса 2та дуранг ва 1та мағлубият қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг