UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0

22 сен 20:18
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. "Пахтакор" "Бухоро"ни, "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бухоро" ҳамда "Нефтчи" - "Насаф" учрашувлари бўлиб ўтди.

"Пахтакор" жамоаси ўз майдонида "Бухоро"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 57-дақиқада Машарипов жарима майдонида Муллажонов томонидан йиқитилди ва пенальти белгиланди. Исмоил Гонсалвеш тўпни дарвозанинг чап тарафига аниқ йўллади ва ҳисобни очди - 1:0. 

Ўйиннинг 60-дақиқада Гонсалвешнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Сайфиев яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади - 2:0. Баҳснинг 80-дақиқасида Эркинов орадаги фарқни қисқартирди - 2:1. 

Суперлига / 24-тур. 22 сентябрь,  шанба

“ПАХТАКОР” – “БУХОРО” 2:1  

Голлар: Исмоил Гонсалвеш 58 пенальти, - 1:0. Фаррух Сайфиев 60, - 2:0 (Исмоил Гонсалвеш). Шаҳбоз Эркинов 80, - 2:1.

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов (с), Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов (Игорь Сергеев, 90), Исмоил Гонсалвеш (Жасур Яхшибоев, 82), Драган Черан (Жамшид Искандеров, 76), Тиаго Безерра

"Бухоро": Асилбек Омонов, Бобуржон Омонов (Қаҳрамон Баҳодиров, 56), Саламат Қуттибоев, Шавкат Саломов (Арслонмурод Омонов, 62), Санъат Шихов, Беҳруз Шодмонов, Акобир Тўраев (Шаҳбоз Эркинов, 46), Шавкат Муллажонов, Эргаш Исмоилов, Миржалол Жумаев, Жавоҳир Қаҳрамонов

Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Андрей Снетков, Султонмурод Улфатов, Раҳим Каримов.

Огоҳлантиришлар: Акобир Тўраев 22, Шавкат Саломов 33, Қаҳрамон Баҳодиров 63, Шаҳбоз Эркинов 79

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси эса кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди. Бу сафар фарғоналик футболчилар ўз мухлислари кўз ўнгида Қаршининг "Насаф" жамоасини 3:1 ҳисобида енгишди. 

“НЕФТЧИ” – “НАСАФ” 3:1 

Голлар: Авазбек Ўлмасалиев 7, - 1:0. Ислом Рашидхонов 21, - 1:1. Шерзод Ҳакимов 42, - 2:1. Достон Тошматов 61, - 3:1.

“Нефтчи”: 12.Музаффар Абдуллаев, 3.Шукурали Пўлатов (с), 14.Аброрбек Исмоилов, 18.Андрей Сидоров (23.Абдурахмон Абдулхақов, 46), 19.Авазбек Ўлмасалиев (45.Авазхон Маматхўжаев, 87), 20.Ҳусниддин Ғофуров, 40.Бобурбек Юлдашев, 44.Достонбек Тошматов, 65.Шодиёр Ҳожиматов, 91.Шерзод Ҳакимов (7.Муродбек Бобожонов, 72), 95.Достонбек Турсунов.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов (18.Бобир Давлатов, 74), 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Амиржон Сафаров, 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёржон Нарзуллаев (15.Дилшод Саитов, 74), 27.Ислом Рашидхонов, 31.Сайдулло Раҳматов (Хуршидбек Мухторов, 81), 38.Акмал Мозговой, 92.Умарбек Эшмуродов.

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Дониёр Сайлавов, Ришот Ниғмонов, Ғанишер Жўраев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг