UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

22 дек 17:39
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Супероғир вазн: Ким энг яхши боксчи бўлади? Янги йилда бизни нималар кутмоқда?

Барчага маълум, 2021 йил супер оғир вазн тоифасида бўлиб ўтган йил жангида украиналик Александр Усик британиялик чeмпион Энтони Жошуани мағлуб этганди.

Усик ушбу ғалабаси орқали, деярли барча камарга эга чиқди. Эндиликда камарларсиз қолган Жошуа ўз титулларини ва олдинги даражасини қайтариб ола биладими? Хўш! Реванш бўладими ёки камарларга эга чиққан Усик WBC чемпиони Тайсон Фьюри билан тўқнаш келадими?



2022 йил бизни нималар кутмоқда? Оғир вазнда ким мутлақ чемпионга айланади? Бир жангнинг ўзида 4та камарни қўлга киритган Усикми ёки WBC камарини Уайлдердан химоя килган Фьюрими? Бу икки чемпион ўзаро тўқнаш келадими?

Усик ҳамда Жошуа ўртасидаги реванш жанги 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Жошуанинг ўз уйидаги мағлубиятидан кейин, супероғир вазн янада қизиқарли тус ола бошлади. Реванш бўлмаган тақдирда ҳам мухлислар зерикиб қолмайди. Бунга сабаб британиялик яна бир жангчи - Тайсон Фьюри. 

Усик Тайсонга қарши. Бу ҳозирги даврнинг энг асосий жанги бўлиши мумкин. Чунки, бу жангдаги ғолиб супероғир вазннинг мутлақ чемпиони бўлиб, барча камарларни қўлга киритади ва тарихда ўчмас из қолдириш имкониятига эга. 

Лекин Жошуа Усик билан реванш килиши ва камарларини кайтаришга ҳаракат қилиши аниқ. 


Бу ҳолда Фьюрига рақиб Александр Поветкинни нокаутга учратган Диллиан Уайт бўлиши мумкин. Уайт проффесионал боксда 30 та жанг ўтказиб, шунинг 19тасини нокаутли ғалаба билан тугатган. Иккита жангда эса имкониятни бой берган. Мутлақ чемпионликни мақсад қилган Фьюри Диллиан Уайт билан жанг қилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. 


Келгуси йил супероғир вазнда бизни ақл бовар қилмас жанглар кутиб тургани аниқ. Катта эҳтимол билан аср жанги гувоҳи бўлишимиз ҳам мумкин. Буни вақт кўрсатади.

Янги йилда дунёни ларзага соладиган жангларни кўришга тайёр туринг қадрдон бокс мухлислари.

Камрон Ҳасанов тайёрлади


Рейтинг: +4   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг