UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

22 мар 15:02
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сув полоси: Осиё чемпионатини ғалаба билан бошладик

Теглар :  Сув полоси
Бугун Сингапурда сув полоси бўйича Осиё чемпионатига старт берилди.

Эътиборлиси, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошлади. 

Гуруҳ босқичидаги биринчи учрашувни вакилларимиз Таиланд терма жамоасига қарши ўтказишди. Учрашув кутилганидек, сўнгги сонияларга қадар муросасиз курашлар остида кечди ва унда аёллар терма жамоамизнинг 16:13 ҳисобида қўллари баланд келди.

23 март куни ўтказиладиган иккинчи турда ватерполчиларимиз Сингапур термаси билан куч синашадилар. Мезбонлар бугун бўлиб ўтган биринчи тур баҳсларида қозоғистонликларга қарши майдонга тушиб, 7:12 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида эркаклар ўртасидаги мусобақага ҳам старт берилади. Биринчи турда терма жамоамиз Таиланд термасига қарши баҳс олиб боради. 

Осиё чемпионати баҳслари 27 мартга қадар давом этади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг