UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

30 мар 14:28
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сув полоси. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жаҳон кубоги йўлланмасига эга чиқди!

Теглар :  Сув полоси
22-27 март кунлари Сингапурда сув полоси бўйича эркаклар ва аёллар терма жамоалари ўртасида Осиё биринчилиги бўлиб ўтди.

Мазкур турнирда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари ҳам иштирок этишди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақа якунида бронза медалини қўлга киритиш билан бирга, шу йилнинг 1-7 май кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон кубогининг иккинчи дивизиони мусобақасига йўлланмани ҳам қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бундай турдаги нуфузли мусобақага илк маротаба йўлланмани қўлга киритмоқда.

Вакилаларимиз турнирда Таиланд терма жамоасини 16:13, Сингапурни эса 11:10 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бронза медалига эга чиқишди.

Аёллар ўртасидаги мусобақа якунларига кўра, Қозоғистон вакиллари биринчи, таиландликлар иккинчи, Ўзбекистон терма жамоаси эса учинчи ўринни банд этди.


Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон, Хитой, Сингапур, Эрон, Таиланд, Гонконг, Қозоғистон, Филиппин каби жами 8 та терма жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин эгаллади.

Терма жамоамиз гуруҳ босқичи ўйинлари якунига кўра 5-8 ўринлар учун курашни давом эттирадиган бўлди. Плей-офф босқичининг дастлабки учрашувида Гонконг терма жамоасини 12:11 ҳисобида мағлубиятга учратган ватерполчиларимиз, 5-6 ўринлар учун Сингапур термаси билан баҳс юритадиган бўлишди.

Мазкур учрашув кутилганидек сўнгги дақиқаларга қадар муросасиз курашлар остида кечди ва унда мусобақа мезбонлари бир тўп фарқи билан 12:11 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Шундай қилиб, эркаклар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси кучли олтиликдан ўрин эгаллади. Мазкур мусобақада Хитой термаси олтин, Эрон вакиллари кумуш, қозоғистонлик ватерполчилар эса бронза медалига сазовор бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг