UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0

04 апр 09:24
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сузиш бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди + ФОТО

Республика олимпия захиралари коллежида сузиш бўйича 2007-2008-йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида қарийб бир ҳафта давомида ўтказилган мамлакат чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Мазкур мусобақада республикамизнинг деярли барча ҳудудларидан келган умидли, ёш спортчилар совринли ўринлар учун кураш олиб боришди.

Мусобақанинг сўнгги кунида иштирокчилар 100 метр масофага баттерфляй, 200 метрга брасс, 400 метрга комплекс ва 4х100 метрга эркин усулда сузиш бўйича микст мусобақасида стартга чиқди.

Таъкидлаш жоиз, чемпионатнинг охирги кунги баҳслари ҳам муросасиз курашларга бой тарзда кечди. Бу ҳам ўз навбатида спортнинг ушбу тури юртимизда йил сайин ривожланиб, иқтидорли ёшлар сафи тобора кенгайиб бораётганидан далолат беради.

Бевосита натижаларга тўхталадиган бўлсак, 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича қизлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада 1-ўринни Республика олий спорт маҳорати мактаби вакиласи Уляна Назмутдинова эгаллади. У энг яқин таъқибчисини нақд тўрт сонияга ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

100 метр баттерфляй (қизлар):

1. Уляна Назмутдинова (РОСММ) – 1:10.38

2. Муслима Топволдиева (Фарғона) – 1:14.95

3. Мунира Кенжаева (Тошкент ш.) – 1:21.04

Худди шу йўналишда ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада эса аксинча ғолиблик учун кураш сўнгги сантиметрларга қадар давом этди. Якунда навоийлик Бекпулат Абдимуратов биринчи, Республика олимпия захиралари коллежи ўқувчиси Диёр Хўжаев эса иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликка андижонлик Муҳаммадсодиқ Мақсудов якун ясаб берди.

100 метр баттерфляй (ўсмирлар):

1. Бекпулат Абдимуратов (Навоий) – 1:03.34

2. Диёр Хўжаев (РОЗК) – 1:03.88

3. Муҳаммадсодиқ Мақсудов (Андижон) – 1:04.81


Қолган йўналишларда қайд этилган натижалар билан танишинг:

200 метр брасс (қизлар):

1. Маҳдия Мухторова (Андижон) – 2:56.91

2. Виктория Клешко (Сирдарё) – 3:01.90

3. Маъмура Ортиқова (Фарғона) – 3:03.45


200 метр брасс (ўсмирлар):

1. Алексей Ким (Фарғона) – 2:30.15

2. Ўктамжон Ҳасанов (Бухоро) – 2:40.08

3. Муҳаммадислом Раҳмонов (Тошкент ш.) – 2:46.08


400 метр комплекс (қизлар):

1. Маҳдия Мухторова (Андижон) – 5:44.82

2. Ирода Бекмуродова (Андижон) – 5:48.00

3. Муслима Топволдиева (Фарғона) – 6:06.19


400 метр комплекс (ўсмирлар):

1. Иляс Гизов (РОСММ) – 5:10.89

2. Самир Абдужабборов (Тошкент ш.) – 5:15.10

3. Глеб Кадишев (РОЗК) – 5:20.75


Эстафета 4х100 м. Эркин усул. Микст

1. Андижон вилояти – 4:11.80

2. РОЗК – 4:13.11

3. РОСММ – 4:19.73

Умумжамоа ҳисобида 1-ўринни жами 39та медал билан (19та олтин, 13та кумуш, 7та бронза) Андижон вилояти вакиллари қўлга киритишди. Фарғоналиклар 17та (6-6-5) медал билан иккинчи, РОЗК жамоаси эса 15та (3-5-7) медал билан учинчи бўлишди.

Шу тариқа, 2007-2008-йилларда туғилган ўсмир-қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Мусобақа сўнгида барча ғолиб ва совриндорларга медал ва дипломлар топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг