UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

28 фев 18:28
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати якунланди

23-27 февраль кунлари пойтахтимизда сузиш бўйича Ўзбекистон қишки очиқ чемпионати ўтказилди.

Эътиборлиси, мазкур нуфузли мусобақада Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказиладиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмалар ҳам ўйналди.

Халқаро сузиш федерацияси шафелигида ўтказилган турнирда мамлакатимиз спортчилари қаторида қўшни Қозоғистон ва Қирғизистондан ҳам спортчилар қатнашишди. Мусобақада 400 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар ҳамда шу йилнинг 6-18 октябрь кунлари Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказиладиган III ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун баҳс юритишди.

Қизғин кечган мусобақалар якунларига кўра бир йўла беш нафар ўзбекистонлик спортчи ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларининг йўлланмалари учун “А” нормативини бажардилар.

Жумладан, 50 метр масафага брасс усулида сузишда Бибигул Миннебаева ва Алексей Сидорчук, 50 метр масофага баттерфляй усулида сузишда Мирсаид Мирзоитов, 50 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича Наталья Критинина ҳамда Муҳаммаджон Абдужалилов муваффақиятли иштирок этиб, III ўсмирлар Олимпия ўйинларининг йўлланмаси учун “А” нормативини бажаришди.  

Яна бир маълумот. Сузиш бўйича Ўзбекистон қишки очиқ чемпионати доирасида халқаро ҳакамлар семинари ҳам ўтказилди. Мазкур семинарга Халқаро сузиш федерациясининг Янги Зеландия ва Беларусь давлатларидан таклиф этилган етакчи мутахассислари раҳбарлик қилишди.

Халқаро ҳакамлар семинарида Ўзбекистондан 14 нафар, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари ва Индонезия давлатларидан ҳакамлар иштирок этиб, назарий ва амалий билимларини янада тоблаб олишди.

Икки кунлик семинар якунларига кўра, ҳакамларга Халқаро сузиш федерациясининг маҳсус сертификатлари берилади. Ушбу семинарда қатнашган ҳакамлар энди халқаро мусобақаларда ҳакамлик қилишлари мумкин бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг