UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

27 фев 09:01
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сузувчиларимиз олдига Олимпиада медалини қўлга киритиш вазифаси қўйилди

Умид Аҳмаджонов ва Шоакрам Исроилов Миллий олимпия қўмитасида оғир атлетика, велоспорт ҳамда сузиш федерациялари вакиллари билан учрашди.

Йиғилишда кўтарилган асосий масала терма жамоа таркибида рақобатни кучайтириш, вилоятларда селекционер мураббийларни самарали ишлаши учун шароит яратиш, спортчиларни витаминлар билан таъминлашга эътибор қаратиш, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Олимпия захиралари коллежидан терма жамоаларимизга иқтидорли спортчиларни жалб қилиш тизимини яратиш, ўз навбатида БЎСМ фаолиятларини кучайтириш, қабул квоталарини тизимини тубдан ислох қилишдан иборат эди.        
   

     

Ундан ташқари Умид Аҳмаджонов учрашув давомида федерациялар штат жадвалларини қайта кўриб чиқиш, уларда маркетинг ва матбуот хизматлари ролини кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор бериш лозимлигини таъкидлаб ўтди. 

Тан олиш керак, сўнгги 26 йил давомида мамлакатимизда спорт тизими деярли издан чиқиб кетган. Кўпгина федерациялар ўзбошимчалик билан иш юритиб келгани, керак бўлса бўлмаса хорижий ўқув машғулотлар йиғинларини ўтказгани, савияси паст халқаро мусобақаларда иштирок этиб давлат пулини бекорга сарфлаб келишганлиги бугун маълум бўлиб қолмоқда. 

Айнан шу каби ҳолатларга чек қўйиш, маблағларни мақсадли сарфланишини таъминлаш мақсадида бундан буён Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳар бир федерацияни жиддий назоратга олиши, федерациялар ушбу юқори спорт ташкилотлари рухсатисиз бирорта хорижий давлатга чиқа олмаслиги, ҳар бир масала раҳбарият билан келишилган ҳолатда амалга оширилишини қатъий уқтириб ўтди. 

"Давлат пулини беҳуда сарфлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Халқнинг пули тўғри сарфланиши, мақсадли ишлатилиши, керакли натижаларни таъминлаш учун хизмат қилиши лозим", - деди МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов.

Шунингдек, велоспорт ҳамда сузиш каби спорт турларини ривожлантириш борасида ҳам сўз борди. Айниқса, сузиш бўйича нафақат Осиё ўйинларида, балки Олимпия ўйинларида ҳам медалларга эга чиқиш вазифаси юкланди. Қолаверса, шароитларни яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. 

Албатта, бундай учрашувларни ташкил қилишдан мақсад спорт федерациялари вакилларининг фикрини эшитиш, дардини тинглаш, улар билан мулоқотга киришиш, мавжуд камчиликларни ўрганиб, уларни ҳал қилиш, керак бўлса ёрдам бериш ва уларнинг самарали фаолият олиб боришга замин яратишдан иборат. Бундай учрашувлар ҳали давом этади. Миллий олимпия қўмитасида ҳали яна бир неча спорт федерациялари Умид Аҳмаджонов ва Шоакрам Исроиловлар қабулида бўлишади.

  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг