UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

27 сен 17:52
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сузувчиларимиздан яна икки медаль, бу гал йигитларимиз қозоғистонлик сув полочилардан устун келишди

Теглар :  Сузиш
Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида сув спорти турлари бўйича турли ёш тоифадаги гуруҳлар ўртасида ўнинчи Осиё чемпионати давом этади.

Вакилларимиз ушбу мусобақанинг ҳар бир кунида шоҳсупага кўтарилиб келишмоқда. Ортқа қолган навбатдаги кун ҳам спортчиларимиз учун муваффақиятли ўтди.

Сузувчимиз Хуршиджон Турсунов 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича ўтказилган беллашувда 50,56 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди. Шунингдек, ёшлар ўртасидаги баҳслар доирасида Адилбек Юсупбаев 100 метрга чалқанча сузиш беллашувида бронза медали билан тақдирланди.

Яна бир эътиборли томони, аёллар жамоасидан сўнг сув полоси бўйича эркаклар терма жамоамиз гуруҳ босқичида қозоғистонлик рақибларига қарши беллашувда 10:9 ҳисобида устун келиб, муваффақиятли юришларини давом эттиришмоқда. Афсуски, бу турда қизларимиз бўлажак Олимпиада мезбонларига 12:16 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг