UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

28 дек 17:04
Янгиликлар

Таэквондо

Светлана Осипова: “Таэквондога бўлган эътибор янада кучайди”

Бу йил кўплаб спорт турлари қатори таэквондочиларимиз учун ҳам омадли ўтди.

Йил бошида ўтган минтақавий очиқ турнирлар, Осиё чемпионати, Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинлари ва жаҳон чемпионатида улкан натижалар қайд этилди. Юқоридаги мусобақаларнинг деярли барчасида чемпионликка эришган Светлана Осипова “Миллий спорт мукофоти-2022” тадбирида “Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” деб топилди. Умид қиламизки, ушбу номга лойиқ кўрилган атлет билан ташкил этилган интервью Сизни бефарқ қолдирмайди. Осипованинг йил якунлари ва 2023 йил олдига қўйган мақсадлари мавзусида ташкил этилган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз:

– 2022 йил учун тузган режаларингиз қанчалик амалга ошди? “Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” бўлишингизни кутганмидингиз?
– Бу йил мен учун ажойиб ўтди. Боиси ўзим иштирок этган деярли барча мусобақада шоҳсупага кўтарилдим. “Миллий спорт мукофоти” тадбирида кўп бор меҳмон сифатида иштирок этганман. Ҳар доим мен ҳам қачондир шу тадбирда “Йилнинг энг яхши спортчиси” номинациясида ғалаба қозонармикан деб ўйлар эдим. Аммо бу ғалаба бунчалик тез келишини кутмаган эдим, тўғриси. Бу мен учун катта хурсандчилик тақдим қилиш билан бирга, улкан масъулият ҳам юклайди. Келгусида бу ишончни оқлашга ваъда бераман.

– Ўзбек таэквондосининг сўнгги йилларда ўсиб бораётгани нималар билан боғлиқ деб ўйлайсиз?
– Таэквондога бўлган эътибор охирги йилларда янада кучайди. Терма жамоамиз қўлга киритаётган юқори натижалар бизга қаратилаётган эътиборга боғлиқ. Йил давомида мунтазам равишда ўқув-машғулот йиғинида бўламиз. Биз иштирок этадиган хорижий мусобақалар сони ҳам ошди. Бу эса халқаро майдонда ҳам улкан тажриба тўплашга ёрдам беради. Қолаверса, кучли селекция натижасида терма жамоадаги ички рақобат ҳам ўсди. Бу ҳам биз эришаётган ютуқларнинг яна бир омили дея оламан.

– 2023 йилнинг муҳим стартларидан бири шубҳасиз Осиё ўйинлари. 2018 йилги қитъа Олимпиадасида жуда ёш бўлишингизга қарамай бронза медалини қўлга киритган эдингиз. Ҳозирга келиб анча тажрибангиз ошди. Бу галги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
– Шубҳасиз, 2023 йил бизни кутиб турган энг асосий мусобақалардан бири бу Осиё ўйинлари. Унда ҳам Париж-2024 Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколари ўйналади. 2018 йил Индонезиядаги мусобақада катталар тоифасига энди қадам қўя бошлаган пайтим эди. Шунга қарамай, бронза медалини қўлга киритганман. Ўшанда шоҳсупадан Корея Республикаси, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Хитой терма жамоаси вакиллари жой олишган эди. Рақибаларимнинг имкониятларидан келиб чиқиб, Ханчжоуда ҳам шоҳсупада ушбу мамлакат вакиллари бўлишини тахмин қиляпман. Албатта, бунда энг юқори поғонага кўтарилишим учун бор имкониятимни ишга соламан.

– Сизга Олимпия вазн тоифасида кечадиган беллашувларда -73 кг даги рақиблар кўпроқ ноқулайми ёки +73 дагиларми?
– Тўғри, Олимпия ўйинлари ва Гран-приларда ҳар икки тоифа бирлаштирилиб, +67 кг вазн деб юритилади. Бунда -73 ва +73 кг вазн тоифаларидаги спортчилар ўзаро жанг қилишади. Ҳар икки йўналишнинг ҳам алоҳида кучли томони бор. -73 кгдаги спортчилар нисбатан тезроқ ишлашади, уларнинг “арсенали”даги зарбалари ҳам кўпроқ бўлади. +73 кг вакилларида тезлик паст бўлса ҳам, улар вазн тоифасидаги устунликка эга. Кўпчилиги 80 кг ва ундан юқори вазнга эга. Улар билан ишлаш ҳам ўзига яраша қийин. Шу боис, мураккаблик жиҳатдан бирини танлай олмайман.

– Янги йилдан нималар кутмоқдасиз?
– Асосийси, оилам, яқинларим ва барчамиз соғ-саломат бўлайлик. Янги йилда ҳам бу йилгидан кам бўлмаган натижалар, янги ғалабалар кутиб қоламан. 2023 йил фаолиятимда ўзига хос хотиралар билан эсланадиган йил бўлишини истайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг