UZ

Сўнгги янгиликлар

11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0

31 янв 18:18
Янгиликлар

Таэквондо

Светлана Осипова: "Украиналик спортчилар билан тажриба алмашдик"

Таэквондо бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари Тошкент вилоятида жойлашган Янгиобод базасида ўқув-машғулот йиғинни якунлади.

5 январда бошланган мазкур йиғин 31 январь куни якунига етди. Ушбу йиғинда қатнашган Светлана Осипова Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди. 

"Йиғин ажойиб ўтди деб бемалол айта оламан. Январь ойидаги йиғинда мураббийларимиз асосий эътиборни жисмоний ҳолатимизни яхшилашга қаратишди. Деярли бир ойга яқин вақт давомида шуғулландик ва бўлажак халқаро мусобақаларга тайёрландик. Тўғрисини айтсам уйдагиларни жуда соғиндим. 

Украиналик таэквондочилар ҳам биз билан бирга йиғинда қатнашишди. Улар жуда тажрибали ва кучли спортчилар экани кўриниб турди. Бир-биримиздан билмаган нарсаларни ўргандик, тажриба алмашдик. Энди бизни спарринглар кутмоқда, демак янада қизиқарли йиғин ва машғулотлар олдинда", - дейди Светлана Осипова.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг