UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

29 авг 11:29
Янгиликлар

Енгил атлетика

Светлана Радзивил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвонига сазовор бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Унда юртимиз спорти ривожи йўлида ўз хиссаларини қўшиб келаётган бир қатор спортчи ва мураббийлар ҳам қуйидаги давлат мукофотларига сазовор бўлишди:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”
Радзивил Светлана Михайловна – Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози”
Зиёев Урал Абулқосимович – Оқдарё тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби юнон-рум кураши бўйича катта мураббийи, Самарқанд вилояти

Мирзаев Абдирашид – Чироқчи туманидаги “Абдирашид полвон Мирзаев” кураш клуби тренери, Қашқадарё вилояти

“Дўстлик” ордени билан
Васильева Ирина Анатольевна – Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби қиличбозлик бўлими мураббийи

Кабинов Истам Ашурович – Когон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бокс спорт тури тренери, Бухоро вилояти

Худояров Солижон Азимович – Фарғона вилояти спорт яккакурашига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби таэквондо бўлими ўқитувчиси

Шубин Вячеслав Егорович – сув спорти турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабининг байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўлими тренери, Тошкент шаҳри

“Шуҳрат” медали билан
Базарбаев Полат Жолдасбаевич – Нукус шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг каратэ спорт тури бўйича ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Давлат мукофоти билан тақдирланган спортимиз жонкуярларини муборакбод этади ва келгусидаги фаолиятида ҳам омад ва зафарлар тилаб қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг