26 фев 08:20
Янгиликлар
Теннис
Свитолина кетма-кет иккита WTA турнири ғолибасига айланди
Украиналик теннис маликаси Элина Свитолина БААнинг Дубай шаҳрида якунланган нуфузли WTA турнири ғолибасига айланди.
Элинанинг финалдаги рақибаси дунёнинг 15-ракеткаси Каролин Возняцки бўлди. Учрашувда Свитолина кучли рақибасини ортиқча қийинчиликсиз 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Таъкидлаш жоиз, Элина Свитолина қаторасига иккита WTA турнирида бош мукофотни қўлга киритди. Украиналик теннисчи 12та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти.
ФИНАЛ
Элина Свитолина (Украина) – Каролин Возняцки (Дания) 6:4, 6:2
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар