UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

28 фев 11:57
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо бўйича терма жамоамизда хорижлик шифокор иш бошламоқда

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раҳбарияти терма жамоага украиналик шифокор Алексей Черневни жалб қилди.

Кеча мутахассис МОҚ раҳбарияти билан дастлабки режаларни муҳокама қилиб олди. 

Учрашувда Қўмита раиси ўринбосари, мамлакат таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Камол Сирожитдинов, терма жамоа бош мураббийи Павел Хан иштирок этишди. 

Қайд этиш жоиз, Алексей Чернев ўзбек спорти учун бегона эмас. Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнида Чернев ва унинг яна бир ҳамкасби спортчиларимизнинг мусобақага тайёргарлик кўришида ёрдам берган. 

Шерзод Ташматов суҳбат давомида спортчиларимизни жорий йил ўтадиган жаҳон чемпионати, Осиё ўйинлари ва бошқа нуфузли мусобақалар кутиб тургани ҳақида маълумот берди. Шунингдек, бу мусобақаларга тайёргарлик учун мураббийлар штаби билан ишлаб чиқилган режа ҳақида батафсил тўхталди. 

Ўз навбатида, украиналик мутахассис ўзбек спортининг потенциали ҳақида ижобий фикр билдириб, терма жамоамизда ишлашдан мамнун эканини таъкидлади. Шунингдек, суҳбат давомида тажрибали мутахассиснинг малакаларидан бошқа спорт турларидаги терма жамоаларда ҳам фойдаланиш, Марказ билан доимий ҳамкорликда ишлаш бўйича фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг