UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Боксчи қизларимиз лицензион турнирга йўл олишди. Турдибекова ҳам Таиландга боради 0 13:19"Бургут" клуби янги мавсум учун янги бош мураббийни эълон қилди 0 12:58"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади 0 12:37Пойтахтимизда таэквондо WT бўйича халқаро турнир старт олди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 11:55WTA рейтинги. Абдураимова 25 поғонага пастлади, Cевил 16 ўрин кўтарилди 0 11:34Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди 0 11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0

21 авг 22:31
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо ИТФ бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионати якунланди

Таэквондо ИТФнинг тул йўналиши бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида онлайн Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон таэквондо ИТФ миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилаётган мусобақада 500 нафардан ортиқ иштирокчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мазкур мусобақа таэквондо ИТФ бўйича профессионал равишда шуғулланаётган спортчиларимизнинг жисмоний тайёргарликларини ошириш ва иқтидорли спортчиларни терма жамоа учун саралаш вазифасини ўтаб беради.

15 август куни старт олган мусобақанинг финал баҳслари 19-20 август кунлари ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар тўлиқ аниқланди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри таэквондочилари биринчи ўринни, Бухоро вилояти вакиллари иккинчи ўринни, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари спортчилари тегишли равишда учинчи ва тўртинчи ўринларни қўлга киритишди. 

Якунида ғолиб ва совриндор деб топилган спортчилар ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг