UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0

04 дек 10:48
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо ИТФ: Тошкентда болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилади

5-6 декабрь кунлари таэквондо ИТФнинг массоги (спарринг) йўналиши бўйича болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида «Конституция - бахтимиз қомуси» шиори остида Ўзбекистон кубоги ташкил этилади.

Мусобақа Тошкент давлат Молия институтининг спорт мажмуасида рангли белбоғ соҳиблари иштирокида бўлиб ўтади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2020 йил учун республика календарь режасига мувофиқ ўтказилаётган ушбу мусобақада 500 нафардан ортиқ иштирокчи ғолиблик учун кураш олиб бориши кутилмоқда.

Ўзбекистон кубоги мусобақаси таэквондо ИТФ билан мунтазам равишда шуғулланаётган спортчиларнинг жисмоний тайёргарликларини ошириш ва мамлакат терма жамоаларига иқтидорли ёшларни саралаш (селекция) вазифасини ўтаб беради.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг