UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

17 дек 18:31
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо. Жасурбек Жайсунов "Уси Катта дубулға" турнири вице-чемпионига айланди!

Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида йилнинг сўнгги ва ҳал қилувчи турнири - "Уси Катта дубулға" мусобақаси якунланди.

Кун давомида эркаклар -58 кг, -80 кг вазн тоифаларида, аёллар эса -57 ҳамда +67 кг вазн тоифаларида баҳс олиб борди.

Бугунги кун доирасида -80 кг вазн тоифасида икки нафар ҳамюртимиз - Жасурбек Жайсунов ҳамда Шуҳрат Салаев даянга кўтарилди.

Аҳамиятлиси, Жасурбек Жайсунов турнирда финалга қадар етиб бориб, вице-чемпионга айланди. Ҳамюртимиз чорак финалда Халқаро нейтрал спортчи Максим Хромсовни 2:1, ярим финалда эса эронлик Мирҳашем Ҳоссейнини 2:0 ҳисобида доғда қолдирди. Ҳал қилувчи баҳсда эса Жасурбек бошқа бир эронлик спортчи - Меҳран Барҳордарига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Яна бир вакилимиз Шуҳрат Салаев эса дастлаб, нимчорак финал босқичида хитойлик Янг Чуйни 2:1 ҳисобида енгди. Ярим финал йўлида эса ҳамюртимиз Эрон вакили Амир Муҳаммад Бахшига мағлуб бўлди.

Бугунги натижа орқали Жасурбек Жайсунов 600, Салаев эса 151 Катта дубулға очкосини қўлга киритди.

Шундай қилиб, терма жамоамиз "Уси Катта дубулға" турнирини кумуш медал билан якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг