UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 13:13Rizin 46. Илҳом Назимов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди 0 13:02Россиялик мағлубияти йўқ боксчи допинг сабаб 6 йилга дисквалификация қилинди 0

15 мар 15:03
Янгиликлар

Таэквондо, Париж-2024

Таэквондо. Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ таркибда Париж-2024 Олимипия ўйинларида иштирок этади!

Хитойнинг Тайян шаҳрида таеквондо WТ бўйича Осиё лицензион турнири ўтказилмоқда.

Мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки нафар аъзоси — Жасурбек Жайсунов (-80 кг) ва Озода Собиржонова (-67 кг) иштирок этди.

Қувонарлиси, ҳар икки спортчимиз ўз жангларида ғалаба қозониб, тўрт йилликнинг энг муҳим комплекс мусобақаси учун лицензияни қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, Хитойдаги мусобақадан сўнг миллий терма жамоамиздаги йўлланмалар сони тўлиқ бўлди - 4 та. Бу натижа Токио-2020 Олимипия ўйинларида ҳам содир бўлган эди.

Маълумот учун, Олимпия ўйинлари дастурига кўра, таеквондо WТ спорт турида аёллар ва эркаклар 4 тадан вазн тоифасида иштирок этади. Ҳар бир мамлакат федерацияси ўз ихтиёрига кўра аёллар ва эркаклар орасидан 2 тадан вазн тоифасида йўлланмалар учун қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоамизнинг икки нафар аъзоси — Улуғбек Рашитов (-68 кг) ҳамда Светлана Осипова (+67 кг) рейтинг очколари орқали Париж-2024 чиптасига эга чиққан эди.

Шу тариқа, Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларида терма жамоамиз тўлиқ таркибда иштирок этадиган бўлди:

-68 кг: Улуғбек Рашитов

-80 кг: Жасурбек Жайсунов

-67 кг: Озода Собиржонова

+67 кг: Светлана Осипова.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг