07 фев 08:05
Янгиликлар
Таэквондо
Таэквондо. Қозоғистондаги турнирдан 28та медал билан
Ўзбекистон анъанавий таэквондо терма жамоаси Астана шаҳрида ўтказилган “Қозоғистон Опен” мусобақасида муваффақиятли тарзда иштирок этиб, кеча юртимизга қайтиб келди.
Ўнга яқин давлат спортчилари қатнашган мусобақа 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўсмир таэквондочилар ўртасида ташкил этилди. Унда Дмитрий Пак мураббийлигидаги мамлакатимиз ўсмирлар терма жамоаси ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказди.
Якунда терма жамоамиз аъзолари жами 28та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Медалларнинг 14таси олтин, 7таси кумуш ва яна шунчаси бронза эканлиги кишини қувонтиради.
Терма жамоамиз таэквондочилари медаллар жамғариш бўйича Россия, Беларусь, Қозоғистон спортчиларини ортда қолдиришга муваффақ бўлишди.
Спортчиларимиздан Заргуна Ахрорқулова ва Владимир Ли 2тадан олтин медални қўлга киритгани диққат сазовор.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар