UZ

Сўнгги янгиликлар

07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0

04 фев 12:32
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо. "Turkish Open". Катталар тоифасида 4та медаль қўлга киритдик

Кеча, 3 февраль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида таэквондо бўйича анъанавий "Turkish Open" мусобақаси старт олди.

Дастлабки кунда катталар тоифасидаги жанглар бўлиб ўтди. +73кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Светлана Осипова мусобақа давомида барча рақибаларини мағлуб этди ҳамда олтин медалга эга чиқди. -68кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Жасурбек Жайсунов ҳамда -49кг вазнда Мадинабону Маннопова кумуш медалларни қўлга киритишди. -63кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов ярим финалга қадар етиб борди ва бронза медалига эга чиқди. 

"Туркиш Опен" мусобақасининг биринчи кунида совриндор бўлган таэквондочиларимиз: 

Олтин медаль - Светлана Осипова 

Кумуш медаль - Мадинабону Маннопова

Кумуш медаль - Жасурбек Жайсунов 

Бронза медаль - Улуғбек Рашитов 

Маълумот учун, 4 февраль куни ўсмирлар, 5 февралда кадетлар тоифасида жанглар бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг