UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

04 окт 10:58
Янгиликлар

Таэквондо, Сув спорти турлари

Таэквондо ва сув спорти турлари федерациялари МОҚда ҳисобот топширди

Спортчиларимизни Токио Олимпиадасига ҳар томонлама пухта тайёрлаш бўйича катта дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, барча федерацияларнинг иш режалари Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти томонидан кўриб чиқилмоқда.

Кеча Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси ва сув спорти турлари федерацияси МОҚда Токио Олимпиадасига олиб борилаётган тайёргарлик дастурлари бўйича ҳисобот топширишди. Федерациялар раҳбариятини Рустам Шоабдураҳмонов кутиб олди. 

Таъкидлаш жоиз, йиғилишда соҳада улкан тажрибага эга Пан-Америка қиличбозлик конфедерацияси раҳбари Виталий Логвин Рустам Шоабдураҳмоновга ҳамроҳлик қилди. 

Маълумки, таэквондо ва сув спорти турлари бўйича ўйналадиган лицензиялар регламенти турлича. Шу боис ҳам йўлланмаларни қўлга киритиш ўзгача ёндошув талаб қилади. Таэквондода Токио-2020 учун даъвогар ҳар бир спортчиларимизнинг Олимпиада рейтингидаги ўрни атрофлича таҳлил қилиниб, рейтинг ва квалификацион турнир орқали қайси вакилларимиз йўлланма олиши мумкинлиги ва бунга номзод спортчиларимиз белгилаб олинди. 

Суҳбат давомида терма жамоада яқинда иш бошлаган жанубий кореялик мутахассис Южинг Ким ва шифокор Павел Лининг фаолияти ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Сув спорти турлари Олимпия ўйинларида энг кўп медаллар ўйналадиган йўналишлардан бири. Вакилларимизнинг ушбу йўналиш бўйича кўзлаётган лицензиялари кам эканига суҳбатда алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада сузиш ва сихрон сузиш бўйича атлетларимизнинг имконияти яхшироқ бўлиб, уларнинг янада яхши шароитларда шуғулланиши, белгиланган Олимпиада нормативини бажариш учун керакли шарт-шароитларни яратиш борасида қўшимча дастурлар ишлаб чиқилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг