25 июн 13:40
Янгиликлар
Таэквондо
Таэквондо WTF. Никитанинг ярим финалдаги рақиби маълум
Хабар берганимиздек, шу кунларда Жанубий Кореянинг Мужу шаҳрида таэквондонинг WTF йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ўтказиляпти.
Бугун мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларида ҳамюртимиз Никита Рафалович даянга чиқмоқда. Жаҳон чемпионатининг амалдаги кумуш медал совриндори бўлган Рафалович Мужуда ярим финал йўлланмасини қўлга киритган эди.
Бир неча дақиқа аввал ҳамюртимизнинг финал остонасидаги рақиби маълум бўлди. Рафалович ярим финалда қозоғистонлик Қайрат Саримсоқовга қарши даянга чиқади. У Хитой Тайпейи вакили Янг Тсанг-Йени мағлуб этди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар