UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04Конор Чендлерга қарши жанг олдидан ҳозирги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 20:43"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт келтирди 0 20:22Хоккей. U-18 терма жамоамизнинг Осиё ва Океания кубогидаги тақвими билан танишинг 0 20:01ONE FC лигасида жанг қилган ҳар икки ҳамюртимиз рақибларидан устун келди 0 19:40WBA ташкилоти Мадримов билан жангни сўраган Жермелл Чарлога жавоб берди 0 19:19Эронлик поп-MMA жангчиси ринг-гёрлсни тепгани учун ташкилотдан ҳайдалди + ФОТО 0 18:58"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи 0 18:37Абдураимова финал остонасида уч сетлик қийин учрашув ўтказди 0 18:16Жермелл Чарло ҳам Исроил Мадримов билан жанг қилмоқчи 0 17:55Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби тасдиқланди. Ҳамюртимиз АҚШда рингга чиқади 0 17:34"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи 0 17:13Каролин Гарсия Руанда бош соврин учун даъвогар 0 17:08Нокаутлар куни! Octagon 57 турнирида октагонга чиққан 6 жангчимизнинг 5 нафарида биринчи раунднинг ўзида ғалаба! 0 16:52Расман. UFC 302 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:33Бугун уч нафар ўзбекистонлик боксчи Россияда рингга чиқади (Барча маълумотлар) 0

06 июн 09:05
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондочилар орасида Олимпиаданинг энг ёш иштирокчиси

Олимпиада – нурли ва пурвиқор чўққи... Албатта, бу спортчи нигоҳи билан қаралганда.

Аммо уни забт этиш, бу юксакликка кўтарилиш мумкин. Фақат ихтиёр ва истак бўлса, бас. Бугун Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган спортчиларимиз сони 60 нафарга яқинлашиб қолди. Улар орасида такэвондо WTF усталари ҳам бор. “Улар Олимпиада борадилар”, рукнининг бу галги қаҳрамони терма жамоа аъзоси Нигора Турсунқулова бўлади.

Нигора Турсунқулов – 1999 йил 4 апрель куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ёш бўлишига қарамасдан асосий терма жамоа таркибида ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаб олди ва ўзидан анча катталар билан чўчимай баҳс олиб бормоқда. Ёшлигидан таэквондога меҳр қўйган қиз олти йил муқаддам пойтахтимизнинг Яшнобод туманида Дмитрий Хван қўли остида таэквондо сирларини ўргана бошладим. Залга кириб келиши биланоқ интилишидаги қатъият биланми ёки ҳаракатидаги эпчилликданми, бирпасда устози эътиборига тушди.

– Нигора илк маротаба машғулотга келган кунни яхши эслайман, – дейди мураббийи Дмитрий Хван ЎзАга берган интервьюсида. – Ўшанда у машқларни тўғри бажаришга ҳаракат қилаётгани, мазкур спорт турига бўлган қизиқиши ва кўзларидаги иштиёқини кўриб, келгусида истеъдодли спортчи бўлиб етишишига ишонган эдим.

Кўп ўтмай, мусобақаларда қатнашишни бошлади. У 2010 йили таэквондо WTF бўйича Тошкент шаҳар чемпионатида биринчиликни эгаллади. 2011-2012 йилларда Ўзбекистон чемпиони бўлди ва шу йили мамлакатимиз ўсмирлар терма жамоаси сафига қабул қилинди.

Терма жамоа мураббийи Абдувоҳид Раҳимовдан спорт сирларини қунт билан эгаллаган Нигора 2013 йили Германияда ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган халқаро мусобақада совринли ўринни қўлга кирита олмаган бўлса-да, руҳан синмади, ўз устидан тинимсиз ишлади. 2013 йилнинг июнида ўтган “Korea Open” халқаро турнири уни спортчи сифатида кашф этди. 55 кг вазнда финалгача бўлган йўлни муваффақият билан босиб ўтиб, олтин медални қўлга киритди. Ўша йилнинг сентябрида эса “Russia Open” мусобақасида натижани такрорлади – 1-ўрин.

Ютуқлари тасодиф эмаслигини Нигора бир неча мусобақаларда қайта-қайта исботлади. Челябинск шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда 55 килограммгача вазн тоифасида ярим финалда россиялик Кристина Молутинани йирик 6:0, финалда эса қозоғистонлик Арузхан Абдуқодирни 15:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медал билан тақдирланди.

2014 йил ўз тенгдошлари ўртасида дунё биринчилигида қатнашган қаҳрамонимизга турнир тажриба майдони бўлди. Хитой Тайпейида ўтказилган ушбу чемпионатда гарчи имкониятни бой берган бўлса-да, 59 кг вазнда Канада ва россиялик спортчини мағлуб этиб, чорак финалгача етиб борди. Бу кўрсаткич унинг кучли бешликдан жой олишини таъминлади. Шундан кейин кўп ўтмай 63 кг да мусобақаларда қатнаша бошлаган қаҳрамонимиз 2014 йилнинг июль ойида яна бир бор “Korea Open” Гран-Присида қатнашди ва 3-ўриндан жой эгаллади.

Унга терма жамоанинг умидли спортчиларидан, деб қарай бошлашди. Бу албатта масъулият юклайди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, жаҳон чемпионати совриндори Жасур Бойқўзиев каби спортчиларга ўхшашга, унинг натижаларини такрорлашга интилади. Шу боисдан ўтган мавсумларда ҳам имкон даражасида пешқадамлар сафидан жой олишга ҳаракат қилди. 2015 йилнинг февралида ўтказилган “Turkish Оpen” мусобақасида 68 кг дан оғир вазнда даянга чиқишни бошлади. Турнирда мезбонлардан ташқари, словениялик рақибларини бош эгиб чиқиб кетишга мажбур қилди. Мусобақада 1-ўринни эгаллаганидан сўнг Қатарда ўтган турнирда терма жамоадаги устози Абдувоҳид Раҳимов, ассоциация мутахассислари ишончи ва меҳрини қозона олди. Ўз вазн тоифасида қатарлик Ало Абдулмоизни, ливанлик Вард Салмонни ҳамда қатарлик Ниам Коноллини мағлубиятга учратиб шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Апрел ойида Хитой Тайпейи пойтахти Тайбе шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтган VIII Осиё чемпионатида ҳам барча спортчиларимиз сингари Нигора ҳам муваффақиятли иштирок этди. У 68 кг вазн тоифасида финалгача етиб боролди. Мезбонлар вакили Ю-Тинг Шенга имкониятни бой бериб, кумуш медал билан кифояланди. Октябр ойида Қозоғистон очиқ чемпионатида ёшлар ўртасидаги мусобақаларда Чарос Қаюмова, Зуҳра Очилова, Влада Пан каби жамоадошлари қаторида Нигора ҳам ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Йил давомида ёшлар ўртасида бир қатор мусобақаларда муваффақиятли қатнашган Нигора ноябр ойида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида катталар ўртасида илк бор мусобақада иштирок этди. Шу пайтгача ушбу вазнда етакчилик қилиб келаётган Тошкент вилояти вакиласи, Нанкинда (Хитой) ўтказилган II ўсмирлар Олимпиадаси кумуш медали совриндори, Осиё чемпиони Умида Абдуллаева ҳамда ёшлар терма жамоасидаги фаолиятини тугатиб, илк бор катталар мусобақасида қатнашишни бошлаган Нигора Турсунқулова ўртасида кечган финал учрашуви барчанинг диққат марказида бўлди. Биринчи ва иккинчи раундни дуранг билан якунлаган иккала спортчи баҳси ҳал қилувчи – 3-раундда муросасиз кўриниш олди. Нигора кетма-кет зарбалар йўллаган ҳолда мутлоқ устунликка эга бўлди – 11:1. Нигора Турсунқулова ўз дебютини олтин медал билан нишонлади. Энди у -67 кг вазнда турнирларда қатнашишни бошлайди.

Февраль ойида Туркиянинг Анталия шаҳрида мавсумнинг илк нуфузли турнири – G1 туркумига кирувчи 3-Turkish Open-2016 мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Нигора ярим финалгача муваффақиятли етиб борди ва финалга ўтиш турнирида германиялик Ванесса Корднилга имкониятни бой берди ва бронза билан чекланди.

12-13 март кунлари Голландиянинг Эйндховен шаҳрида кадетлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтган G1 туркумига кирувчи мавсумнинг йирик турнирда маҳоратини синовдан ўтказди.

Ҳа, энди Нигорадаги масъулият яна ҳам ортган эди. Катталар мусобақаларида об-ҳаво бошқача, энди сенга катта тажрибага эга спортчилар ҳам рўбарў келиб қолиши мумкин, бунга ҳар доим тайёр туриш керак. Қиз эса Рио-2016 йўлланмасига эгалик қилиб, ҳали порлоқ натижалари олдинда эканини намоён этди.

16-20 апрель кунлари Филиппин пойтахти Манилада Олимпиада ўйинларига лицензия берувчи Осиё саралаш мусобақаси бўлиб ўтди. Унда -80 кг вазнда Никита Рафалович ва Нигора Турсунқулова вазифани аъло даражада уддалади. Эътиборлиси, Нигора шу пайтгача Олимпиадага йўлланмани қўлга киритган қизлар орасида энг ёши, деб топилди. Эндигина 17 ёшни қаршилаган бу қиз Бутунжаҳон таэквондо федерацияси тарихига киришини хаёлига ҳам келтирмаган эди.

У биринчи даврада гонгконлик Ҳук Минг Чанга ҳеч қандай имконият қолдирмадива уни 7:0 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда иорданиялик Жулиана Ал-Содиқни ҳам қийинчиликсиз ютди – 2:0. Финалга йўлланма олганидан сўнг қозоғистонлик спортчи билан жанг ўтказишига тўғри келди. У анча тажрибали спортчи экан. Ҳал қилувчи учрашув қийин кечди. Қўшимча вақтда ўз ҳисобига очко ёзган Кансей Дениз турнир олтин медалига сазовор бўлди. Иккаласи ҳам Бразилияда ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бундан ташқари, Манилада Осиё чемпионати баҳслари ҳам бўлиб ўтди. Унда турнирнинг 3-рақамли спортчиси, макаолик Кинг Лиуга рўбарў келиб қолди. Рақибасини ишонч­ли мағлуб этди. Аммо финал йўлланмаси учун курашда вьетнамлик Ти Нгуи Ҳага 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали билан чегараланди.

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Хумсон” спорт-соғломлаштириш базасида галдаги мусобақаларга тайёргарлик кўрмоқда. Ёш қизнинг орзулари улкан. Тўрт йилликнинг нуфузли турнирида муваффақиятли иштирок этиш...

Кўзларида ўт чақнаган, фикрлари дадил бу қиз мақсадига қанчалик эришади, буни вақт кўрсатади. Илло, кўзланган марра аниқ.Фақат унга етиш қолди, холос.


Фазлиддин САТТОРОВ 

“News Arena” газетасининг №17-сонидан (2016 йил) олинди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг