UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

28 фев 16:53
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондочиларимиз учун ADAMS тизимида ишлаш бўйича семинар ўтказилди

Теглар :  Таэквондо
Таэквондочиларимиз учун ADAMS тизимида ишлаш бўйича семинар ўтказилди.

Куни кеча МОҚда Халқаро антидопинг агентлиги томонидан йўлга қўйилган ADAMS тизимида ишлашни янада пухта йўлга қўйиш бўйича ўтказилган йиғилишда МОҚ раиси томонидан спортчиларимиз учун бу борада алоҳида семинарлар ташкил қилиш бўйича топшириқ берилган эди. Кеча ушбу топшириққа асосан Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясида спортчиларимиз учун ана шундай тадбир ташкил қилинди.

Семинарни Миллий антидопинг агентлигининг мазкур йўналиш бўйича малакали мутахассиси Нигора Азаматова олиб борди. Унда спортчиларимиздан Токио-2020 Олимпиада лицензиати Н.Рафалович, шунингдек, лицензион мусобақага тайёрланаётган Д.Шокин, Н.Турсунқулова, С.Осипова каби спортчиларимиз, МОҚ ҳамда ассоциация мутасаддилари иштирок этишди. Тадбирда Азаматова ушбу тизимнинг ишлаш механизми, ўзига хос жиҳатлари, талаблари ҳақида батафсил гапириб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, яқин вақт ичида бундай семинарлар Олимпия ўйинларига тайёрланаётган барча жамоаларимизда олиб борилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг