UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

25 авг 08:14
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондочиларимиздан онлайн машғулот ва мастер-класс

Коронавирус пандемияси сабаб карантин эълон қилинган бўлса ҳам, ўзбек спорти ўз йўлида илдам ҳаракатланмоқда.

Кеча икки спорт турида онлайн мусобақалар старт олган бўлса, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси томонидан онлайн тадбирлар ўтказилди. Улардан бири куннинг биринчи ярмида терма жамоа тренерлари иштирокида Республикамизнинг Қашқадарё, Сурхондарё ва Навоий вилоятларида фаолият олиб бораётган ҳамкасблар учун онлайн мастер-класс ташкил қилинди.

Унда асосий жамоа устози Александр Ким ҳамда ўсмирлар жамоаси мураббийи Собир Назаралиев ўз билим ва маҳоратлари билан ўртоқлашишди. Ушбу вилоятлардаги ёш таэквондочиларнинг машғулотини кузатиб, техникани ошириш борасида тегишли кўрсатмаларини бериб ўтишди. Сўнг мураббийлар учун терма жамоада фаолият олиб бораётган кореялик мутахассис Ким Юнг Жинг методикаси асосида ишланган замонавий тактик ва техник усулларни ўзида мужассамлаштирган видеоролик қўйиб берилди.

Куннинг иккинчи ярмида асосий терма жамоамиз ўзининг онлайн машғулотини олиб борди. Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси базасида шуғулланаётган спортчиларимиз дастлаб чигалёзди машқларини бажаришгач, машғулот давомида асосий қўлланиладиган зарбалар, ҳимоявий тактикалар устида ишлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг