UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0

31 май 10:29
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондочиларимизнинг Олимпиадага тайёргарлик режаcини муҳокама қилди

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Олимпия ўйинларида 4 та спортчи билан иштирок этади.

Демакки, мухлислар таэквондочиларимиздан ҳам юқори натижалар кутишади. МОҚ раисининг ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов Олимпия ўйинларига муносиб ҳозирлик кўриш мақсадида мураббийлар штаби билан тайёргарликнинг янги босқичини бошлади.

Ҳозирда ушбу спорт турида лицензион мусобақалар якунланиб, Токио-2020нинг барча иштирокчилари номи маълум бўлиб улгурган. Йиғилишда таэквондочиларимизнинг эҳтимолий рақиблари, уларнинг кучли ва заиф томонлари ҳақида фикрлар билдирилди. Қайд этиш жоиз, мазкур йиғилишга етарлича тайёргарлик кўрмаган мураббийлардан бирига жиддий эътироз билдирилиб, ушбу ҳол яна такрорлангудек бўлса, Олимпиадага тайёргарлик жараёнидан четлатилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Яна бир неча кундан сўнг Ливанда катталар ўртасида Осиё чемпионати старт олади. Жамоамиз ушбу мусобақада тўлиқ таркибда иштирок этади. Бу эса лицензиатларимизнинг Олимпиададан олдинги ҳолатларини яна бир карра кўздан кечириб олиш имкониятини тақдим қилади.

Йиғилиш давомида мураббийлар штабига спортчиларнинг техник ва функционал ҳолатини кучайтириш, терма жамоа базасида эпидемиологик ҳолатни қаттиқ назоратда ушлаш, берилган вазифаларни ўз вақтида ва пухта бажариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг