UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0 12:42Расман. Маҳмуд Мурадов UFC ростеридан ўчирилди 0 12:21Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни табриклади 0 12:00Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади 0 11:39Хушхабар! Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0

25 май 13:02
Янгиликлар

Таэквондо

Таэвкондочиларимиз жаҳон чемпионатига йўл олишди. Таркибда Олимпиада ва жаҳон чемпионларимиз бор

29 май – 4 июнь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Унда спортчилар жаҳон чемпионлиги қатори Париж-2024 Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколари учун ҳам баҳс олиб борадилар. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этади. Бугун тунда ҳамюртларимиз Бокуга йўл олишди.

Терма жамоамиз мураббийлар штаби дунё биринчилиги учун 16 нафар спортчини танлаб олди. Таркибда Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов, ўтган жаҳон чемпионатининг қаҳрамонлари Светлана Осипова, Феруза Содиқова, Никита Рафалович каби номлар бор. 

Тўлиқ таркиб билан танишинг: 

Эркаклар: 

-54 кг: Омонжон Отажонов 

-58 кг: Амир Тўраев 

-63 кг: Беҳрузбек Исаев 

-68 кг: Улуғбек Рашитов 

-74 кг: Жасур Жайсунов 

-80 кг: Шуҳрат Салаев 

-87 кг: Никита Рафалович 

+87 кг: Марат Мавлонов 


Аёллар: 

-46 кг: Зуҳра Тожиматова 

-49 кг: Мадинабону Маннопова 

-53 кг: Ситора Эргашева 

-57 кг: Мадина Мирабзалова 

-62 кг: Феруза Содиқова 

-67 кг: Озода Собиржонова 

-73 кг: Саодатбегим Алиева 

+73 кг: Светлана Осипова

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг