UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

26 янв 15:32
Янгиликлар

Футбол

Таиланд терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ҳеч нима демайман, сабаби..."

Теглар :  Таиланд
Осиё кубоги-2023 "F" гуруҳ 3-тур доирасидаги Саудия Арабистони — Таиланд ўйинидан сўнг Таиланд терма жамоаси бош мураббийи Масатада Иши ва дарвозабон Саранон Ануинлар матбуот анжуманида қатнашишди

Саранон Ануин: - Таиланд гуруҳ босқичида бита ҳам гол ўтказмаган иккинчи жамоадан бири бўлди. Кейинги босқичда ушбу анъанани давом эттира оласизларми?

- Биз ўз ишимизни бажаришда давом этамиз. Кейинги учрашувларда кучлироқ рақиблар билан ўйнаймиз. Энди осон рақибнинг ўзи йўқ.

Масатада Иши: - Саудияга қарши учрашувда 11та янги футболчини майдонга туширдингиз. Бунга сабаб нима?

- Асосий таркиб футболчиларимизга дам бериш керак эди. Бугун майдонга тушган футболчиларнинг ўйинидан жуда қониқдим. Биз Саудия Арабистони билан дуранг ўйнадик, Саудия Арабистони эса Осиёда энг кучлилардан бири.


Саранон Ануин: - Ушбу мусобақадаги биринчи ўйининг ва бугун сен пенальтини қайтардингиз. Биринчи учрашув ҳақида нималар дея оласан?

- Асосий мақсадим жамоамга ёрдам бериш ва гол ўтказмаслик. Дарвозамиздан тўп олиб чиқмадик бу албатта ёқимли ва кейинги учрашувларда шундай ҳаракат қилишида давом этишимиз керак.

Масатада Иши:  - Таиланд терма жамоаси кейинги босқичга чиқди. Кейинги рақиб эса Ўзбекистон. Ўзбекистон терма жамоаси ва нимчорак финал учрашуви ҳақида нималар дея оласиз?

- Ўзбекистон ҳақида ҳеч нима демайман, чунки мен кўпроқ ўзимнинг жамоам ҳақида ўйлашим керак. Кейинги рақиб ҳақида ўйлашга ҳали эртага. Бугун ўйин ўтказиб, жисмоний ҳолатимизни тиклаб олайлик. Кейин эса Ўзбекистонни таҳлил қилишга ўтамиз.

Масатада Иши: - Жамоангиз гуруҳ босқичида намойиш этган ўйинидан қанчалик қониқдингиз?

- Таиланд терма жамоаси умуман олганда ушбу турнирда яхши иштирок этмоқда. Биз кейинги босқичга чиқдик ва асосий вазифамизни бажардик.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг