UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

15 июн 14:04
Янгиликлар

Кураш

Таиландда кураш бўйича Осиё чемпионати ўтказилади

Теглар :  ТаиландКураш
Таиланд қироллигининг Паттая шаҳри Тинч океани соҳилларида жойлашган дунё сайёҳларининг энг севимли масканларидан биридир.

Йилига ўртача 5 миллиондан ошиқ турист келадиган мазкур шаҳарни қадимий тай халқи шамол номига қўйган экан. 

Осиё–Океания кураш конфедерацияси тақвим режасига асосан жорий йил 17-21 июн кунлари мазкур шаҳарда кураш бўйича 20 ёшгача бўлган янги Осиё чемпионлари номини аниқланади. 

Чемпионатда қитъамизнинг 20 га яқин мамлакатидан 200 дан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Таиланд Қироллиги спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Таиланд Кураш федерацияси ва Паттая шаҳри мерияси Осиё чемпионатига юқори даражада тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. 

Осиё–Океания кураш конфедерацияси матбуот хизматининг хабар қилишича,  қитъа биринчилиги доирасида 18 июнь куни Осиё-Океания кураш конфедерациясининг навбатдаги Конгресс йиғилиши ҳам бўлиб ўтади. Унда конфедерациясига Лаос, Бангладеш, Қирғизистон миллий федерациялари аъзоликка қабул қилиниши кутилмоқда. 

Сўнгги йилларда Таиланд Қироллигида ўзбек кураш спорти фаол даражада ривож топмоқда.  Таиланд миллий федерацияси 2008-йилда ташкил этилган. Мамлакат раҳбариятининг бевосита қўллаб-қуватлаши самарасида бугунги кунда қиролликнинг барча ҳудудларидаги таълим муассасаларида кураш спорти бўйича ўқув йўналишлари ташкил этилган.  2013-йилдан бошлаб Таиланддаги энг нуфузли спорт тадбири — “Университет талабалари ўйинлари” таркибидан кураш расмий спорт тури сифатида ўрин эгаллаган. 

Шунингдек,  Таиланд кураш бўйича Осиё ва жаҳон миқёсидаги қатор йирик турнирларга мезбонлик қилиб келмоқда. Хусусан, Паттаяда 2016-йилдан буён ҳар йили "Паттая опен" халқаро турнири ўтказилмоқда. 

2014-йил Таиланд мезбонлигида ўтган Осиё соҳил ўйинларида кураш спорти ушбу нуфузли мусобақа дастуридан расмий тарзда ўрин эгаллаган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг