UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

25 мар 12:11
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Таиландда яна бир бор мадҳиямиз янгради

Теглар :  БайдаркаКаное
Таиландда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Спортчиларимиз кеча куннинг иккинчи ярмида ўтказилган стартларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, яна 6 та медалга сазовор бўлишди.

Ёш каноэчиларимиздан тузилган тўртлик экипаж ўз ёш тоифаларида барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, жамоамиз ҳисобига яна 4 та кумуш ва 1 та бронза медаллари ҳам ёзиб қўйилди. 

Шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз:

Катталар, кумуш медаль:

С-4: Нурислом Тўҳтасин ўғли, Элёржон Мамадалиев, Артур Гулиев, Владлен Денисов

К-1: Екатерина Шубина

К-4: Шоҳруҳбек Азамов, Вильям Ибрагимов, Самандар Ҳайдаров, Шаҳриёр Маҳкамов


Бронза:

С-2: Владлен Денисов, Герасим Кочнев


Ёшлар, олтин медаль:

С-4: Самандар Набиев, Муҳаммадали Мирисманов, Азимжон Сотиболдиев, Камолиддин Раҳматуллаев


Кумуш медаль:

К-2: Ксения Ивлиева, Дилшода Абдураҳмонова

Эслатиб ўтамиз, куннинг биринчи ярмида спортчиларимиз 5 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишган эди. Шу тариқа, бугун жамғарилган медаллар 6 та олтин, 9 та кумуш ва 2 та бронзани ташкил этмоқда.

Маълумот учун, барча йўналишлар 1000 метр масофага ўтказилди. Ёшлар тоифаси 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ташкил этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг