04 фев 08:58
Янгиликлар
Бокс/ММА
Такам: Мен энг кучли супероғир вазнли боксчиман
Супероғир вазнли боксчи Карлос Такам (39-5-1, 28 КО) ўзини энг кучли боксчи деб ҳисоблайди.
Франциялик боксчи Энтони Жошуа ва Тайсон Фьюрини ўзидан кейинги иккинчи ва учинчи ўринга қўйди.
"Кимни энг кучли боксчи деб ҳисоблайман? Қандай қилиб мендан буни сўрашингиз мумкин? Ха, Фьюри ва Жошуа бу ном учун даъвогарлик қилишади.
Лекин, энг кучли супероғирвазнли боксчи бу менман. Менга Фьюри ва Жошуани беринг. Нега улар мен билан жанг қилишни хоҳлашмаяпти? Тўғри, улар бу бизнеслиги ҳақида гапиришади. Шу билан бирга, улар мен Жошуа билан жанг қилсам нима бўлишини ҳам билишади. Энг зўри бу менман. Мендан кейин эса Жошуа ва Фьюри", - деди Карлос Такам.
Ҳавола :
Манба : Pep Talk UK
Фикрлар