19 окт 13:44
Янгиликлар
Бокс/ММА
Такам: "Мени Жошуанинг 80 минг мухлиси қўрқитаётгани йўқ"
Камерунлик боксчи Карлос Такам Энтони Жошуанинг мухлисларидан қўрмаётганлигини айтиб ўтди.
"Жангга чиқишдан қўрқаётганим йўқ. Мен тўқнашувга тайёрман. Жанг ажойиб ўтади.
Жошуа кучли боксчи. У жанг қилишни яхши кўради. Менга эса олдинга борадиган рақиблар ёқади. Мен ҳам шундай ҳаракат қилишни истайман.
Ўз кучимга ишонаман. Хеч қачон жангга ютқазишим мумкин деган фикр билан чиқмайман. 80 минг мухлисдан қўрқаётганим йўқ. Уларнинг хеч қандай аҳамияти йўқ. Мен Нью-Йорк, Янги Зеландия, Канада, Россия ва бошқа жойларда жанг қилганман. Энг муҳими рингдаги воқеалар", - дейди Такама.
Эслатиб ўтамиз, Жошуа - Такам жанги 28 октябрь куни Кардиффда бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : Sky Sports
Фикрлар