UZ

Сўнгги янгиликлар

22:29Кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг «Реал» ниҳоят ғалаба қозонди0 21:03Денис Истоминнинг 1/8 финалдаги рақиби маълум бўлди2 19:15Анчелотти: "Офсайдсиз футбол - бу бошқа спорт тури"0 18:45Футзал. Олий лига, 3-тур, 5-кун. "Когон" - "Пахтакор" 4:10 18:15ОФК кубоги-2017. Тожикистон клуби сафида ўзбекистонлик футболчи ўйнайди0 17:34ESPN шарҳловчиси Уильямсни “Горилла” дегани учун четлатилди0 16:55Футзал. Олий лига, 3-тур, 5-кун. "Ардус" - "Максам-Чирчиқ" 1:00 16:31Баррера енгилмас Бетербиев билан жанг учун розилик берди0 15:56Биласизми? Истомин бунгача 2 маротаба "Улкан тож"нинг 4-босқичига чиққан!2 15:34Расман: “Вест Хэм” ўз сафига Европа чемпионини қўшиб олди0 14:55Рио-2016 чемпиони энди профессионал боксда фаолият олиб боради0 14:42ВИДЕО. Денис Истомин Каррено Бустани қандай мағлуб этди0 14:26Australian Open. Денис Истомин ҳозирча неча очко ва қанча маблағ ишлаб олди?6 13:41Australian Open. Истомин - Буста 3:2. Денисни 1/8 финалга олиб чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ1 13:40Australian Open. Истоминнинг 1/8 финалдаги рақиби ким бўлади?0

07 авг 12:45
Янгиликлар

Тақвим. Спортчиларимизнинг бугунги иштирокига доир

Бугун Рио-2016 Олимпиадасининг иккинчи кунги баҳсларида ҳам бир неча нафар спортчиларимиз ўз имкониятларини синовдан ўтказишади.

Асосий эътиборимиз дзюдо баҳсларига қараталиши тайин. Боиси, айнан дзюдо мусобақасида медаллар жамланмаси ўйналади. 66 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Ришод Собиров ўзининг учинчи Олимпиада медали сари юришини бошлайди.

Тошкент вақти билан соат 18:00дан эътиборан кундузги дастурдан ўрин олган саралаш баҳслари бошланади. Айнан шу вақтда Ришод Собиров беларуслик Дмитрий Шершанга қарши татамига чиқади.

Шунингдек, бугун 69 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳам илк жангида рингга кўтарилади. Бу Шаҳрам учун Олимпиададаги дебют жанг бўлади. Бухоро бокс мактаби тарбияланувчиси Тошкент вақти билан соат 01:45да испаниялик Йоуба Ндьяе Сиссокога қарши рингга чиқади.

Рио-2016 ўйинларининг стол тенниси мусобақасида иштирок этаётган ягона ҳамюртимиз Зоҳид Кенжаев бугун иккинчи учрашувини ўтказади. Бизнинг вақт билан соат 18:00да у Лиам Пичфордга қарши баҳсларга киришади. Кеча Кенжаев чехиялик Любомир Янкарикни 4:2 (8:11, 11:2, 13:11, 11:6, 8:11, 11:9) ҳисобида мағлуб этганди.

Ўзининг тарихий еттинчи Олимпиадасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина ҳам айнан бугун баҳсларга киришади. Олимпиада тарихига кирган 41 ёшли вакиламиз спорт гимнастикасининг таяниб сакраш мусобақасининг саралаш баҳсларида қатнашади.


Академик эшкак эшиш мусобақасида Шаҳбоз Холмирзаев ўтиш турнирида яна бир бор ўз имкониятини синовдан ўтказади. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин эса Тошкент вақтида билан соат 19:00да испаниялик Давид Феррерга қарши кортга чиқади.



Рейтинг: +1   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

   
07 авг 16:34:57
Oq boʻrilar
Sportchilarimizga kattadan-katta OMAD. OLGʻA OʻZBEKISTONIM!!!
   
07 авг 16:32:35
Oq boʻrilar
Rahmat OS! Ilohim charchamanglar! Shunaqangi malumotlarni berib boringizlar. Ishlaringizga OMAD.
   
07 авг 16:31:41
Oq boʻrilar
Rahmat OS! Ilohim charchamanglar! Shunaqangi malumotlarni berib boringizlar. Ishlaringizga OMAD.
   
07 авг 14:58:18
EAbdumalik
Спортчиларимизга омад...!!!!
   
07 авг 14:39:27
Ilhomdo_2000
Sportchilarimizga omad!
   
07 авг 13:23:27
Barca N1
Спортчиларимизга омад бугун Худо хохласа олтин оламиз
   
07 авг 13:21:14
Husniddin Mirzaliyev
Istominga omad!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг