UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Азамат Нуфтиллаевнинг навбатдаги жанг санаси маълум. Ҳамюртимиз Парижда жанг қилади! 0 08:04U23 Осиё Кубоги финалидаги рақибимиз - Япония! 0 07:43Мадрид "Мастерс". Надаль 3-даврада 3 соату 3 дақиқалик учрашув ўтказди 0 07:22Нурсултон Рўзибоев UFC'даги навбатдаги жангини ўтказиш мақсадида АҚШга етиб борди + ФОТО 0 07:01Осиё ва Океания Кубоги. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 1/2 финалда БААни тор мор қилди 0 21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0

04 янв 14:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тарих саҳифаларига муҳрланган 2023 ўзбек проф боксчилари учун қандай ўтди?

Профессионал боксчиларимизнинг 2023 йилги иштирокини Олимжон Назаров бошлаб берганди.

28 январь куни ўтказилган жангда ўта енгил (50,8 кг) вазндаги боксчимиз WBO Oriental камарини Сеул шаҳрида ҳимоя қилди. У таиландлик 27 ёшли Жакравут Мажунгоенни очколар (120-108, 120-108, 120-108) ҳисобига кўра мағлубиятга учратди. Худди шу куни Одилжон Аслонов Екатеринбург шаҳрида россиялик Максим Смирновдан устун келди. 

29 январь тонгида Бектемир Мелиқўзиев Калифорнияда америкалик Улисес Сьеррани учинчи раундда нокаутга учратди. Бу ғалабаси эвазига у WBO Global камарини қўлга киритди. 

5 март куни ярименгил вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Отабек Холматов (11-0) Англиянинг Ньюкасл шаҳрида британиялик Томас Патрик Уорд (33-0-2)ни 5-раунддаёқ нокаутга учратди. Бу ғалаба унга чемпионлик жангида иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этди. Шу куни яримоғир вазндаги Дилшодбек Рўзметов Мексикада мезбон юрт вакили Хесус Паломарес (7-2-1)ни очколар ҳисобига кўра енгди. 

11 март куни енгил вазн тоифасида жанг қилиб келаётган Абдурасул Исмоилов Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида мўғулистонлик Очирсурен Амарсанани иккинчи раунддаёқ нокаутга учратди. 

9 апрель куни АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрида суперяримўрта вазн тоифасидаги боксчимиз Исроил Мадримов (9-0-1) ўзи учун янги — ўрта вазнда рингга кўтарилди. У америкалик Рафаэль Игбокве (16-4)ни ҳакамларнинг якдил қарори билан (100-90, 99-91, 99-91) енгди. Афсуски, айнан шу оқшомда иккинчи енгил вазнда WBA ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев филиппинлик Марлон Тапалесга ютқазиб қўйди. Ҳакамларнинг икки нафари 115:113 ҳисоби билан Тапалес фойдасига қарор чиқарган. Учинчи ҳакам Муроджоннинг йирик 118:110 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаганди. 

16 апрель куни Иқболжон Холдаров Мексикада мезбон боксчи Элеазар Валенсуэлани биринчи раунддаёқ мағлуб этди. 

23 апрель куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида Бектемир Мелиқўзиев мексикалик Габриэль Росадога қарши реванш жангини ўтказди. Ўн раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва якунда ҳакамларнинг якдил қарори билан Мелиқўзиев ғалаба қозонди. 

18 июнь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида ярим ўрта вазн тоифасидаги Шаҳрам Ғиёсов (14-0) америкалик тажрибали Харольд Кальдерон (27-1)ни 120-108, 118-110, 116-112 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва WBA йўналишида мажбурий даъвогарга айланди. 

27 август куни Баҳодир Жалолов проф боксдаги 13-жангини ўтказди. АҚШнинг Оклахома штати Талса шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида ҳамюртимизга нигериялик Онориоде “Годзилла” Евариеме рақиблик қилди. Жалолов 1-раунддаёқ рақибини техник нокаутга учратди. 

7 ноябрь куни Ҳасанбой Дўсматов (6-0-0) Сочи шаҳрида ЖАР боксчиси Сифамандла Балени (ЖАР, 21-6-2)ни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди. 

17 ноябрь куни Тошкентда катта профессионал бокс оқшоми ўтказилди. Унинг доирасида ҳамюртларимиздан Абдумалик Халоков, Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Миразиз Мирзахалилов, Мужибилло Турсунов, Баҳодир Жалолов рингга кўтарилди ва ғалабага эришди. Жалолов ЖАР вакили Крис Томпсонни биринчи раундда нокаутга учратди. 

15 декабрь куни Хуршид Тожибоев Франциянинг Лион шаҳрида Каддур Ҳмианини олтинчи раундда техник нокаут билан енгди. Муроджон Аҳмадалиев 17 декабрь куни АҚШда мексикалик Кевин Гонсалесни саккизинчи раундда техник нокаутга учратиб, WBA чемпионлик камари учун даъвогарга айланиб олди. Бошқа яна кўплаб проф боксчиларимиз ҳам якунига етган 2023 йилда ўз жангларини ўтказишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг