UZ

Сўнгги янгиликлар

19:47Жавоҳир Синдаров Freestyle Chess Grand Slam Finals турниридаги иштирокини якунлади 0 19:26Салоҳ Слотдан узр сўрамади 0 18:59Асадхўжа Мўйдинхўжаев ЖЧ финалига йўл олди 0 18:24Абдумалик Халоков ЖЧ финалига йўл олди 0 17:50Асилбек Жалилов россиялик рақибга қарши жангни якунлади 1 16:30Ўзбекистон жиу-житсу федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди 0 16:01Фрэнсис Нганну 2026 йилги жанг режалари билан ўртоқлашди 0 15:40Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати" 0 15:14"Арман Царукян енгил вазннинг қайсидир камари учун жанг қилиши керак" - собиқ чемпион 0 14:41Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси жароҳат сабаб ярим финалда рингга чиқмайдиган бўлди 0 14:32"Чиройли жанг кўрсатишимиз мумкин". Махачев собиқ UFC чемпиони билан жанг қилиш истагини билдирди 0 14:11Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум 0 13:50"UFC хафа бўлаверсин". Махачев Пимблетт — Гэтжи жангини танқид қилди 0 13:29DCC Ян ва Двалишвили ўртасидаги трилогия ташкил этилмаслиги мумкинлигини айтди 0 13:08Бокс юлдузи Головкиннинг Шон-Шараф Залига киритилишини танқид қилди 0

26 сен 14:30
Янгиликлар

Теннис

Tashkent Open-2016. Камола ҳам, Сабина ҳам мағлубиятга учради

Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида теннис бўйича анъанавий “Тошкент Опен” мусобақасининг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 250 минг долларни ташкил қилувчи ушбу турнир бу йил 18-маротаба ўтказилмоқда. Дунёнинг йигирмага яқин давлати теннисчилари иштирок этаётган мусобақада словакиялик Анна-Каролина Шмидлова биринчи рақам остида таснифланган. У дунё рейтингида 57-ўринни эгаллаб турибди.

Афсуски, бугун асосий тўрда кортга чиққан ҳар икки теннисчимиз ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди. Аввалига мусобақага имтиёзли тарзда қўйилган Камола Умарова мусобақанинг амалдаги ғолибаси япониялик Нао Хибинога 3:6, 1:6 ҳисобида ютқазди.

Кейин эса мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова ҳам рақибасига имкониятни бой берди. Сабина илк босқичда швейцариялик Штефани Фогелга 5:7, 7:5, 5:7 ҳисобида мағлуб бўлди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг