UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

18 мар 12:19
Янгиликлар

Шахмат

Tashkent Open. Бугун Саидакбар чемпионлик учун дона суради

Пойтахтимизда давом этаётган шахмат бўйича биринчи ўзбек гроссмейстери Георгий Агзамов хотирасига бағишланган Тошкент Опен халқаро турнири ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар шахмат мактаби мезбонлик қилаётган мусобақада юртимиз шахматчиларидан ташқари Россия, Бразилия, Беларусь, Озарбайжон, АҚШ, Эрон, Арманистон, Марказий Осиё мамлакатларидан келган спортчилар бош мукофот учун дона суришяпти. 

Тошкент Опен турнири швейцарча тизимда 9 турдан иборат бўлиб, бугун ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Бугун ўтказиладиган сўнгги тўққизинчи турда ёш шахматчимиз Саидакбар Сайдалиев (2390) биринчи тахтада чемпионлик учун дона суради. Ҳамюртимиз оқ доналарда ўзи сингари 6,5 очко жамғариб турган беларуслик гроссмейстер Алексей Фёдоров (2552)га қарши ҳаракат қилади. 

Айнан мана шу баҳс катта эҳтимол билан Тошкент Опен турнири ғолибини аниқлаб беради. Совринли ўринлар учун яна бир даъвогар ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов бугун қора доналарда Валерий Казаковскийга қарши баҳс олиб боради. Бу икки шахматчи ҳисобида 6тадан очко бор. 

Бугун ўтказиладиган сўнгги 9-тур олдидан мусобақа жадвалида Алексей Фёдоров ва Саидакбар Сайдалиев 6,5тадан очко жамғариб, қўшҳокимлик қилишяпти. 

Маълумот учун, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган халқаро турнирнинг мукофот жамғармаси 20 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Асосий гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган шахматчи 3 000 долларга эга бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг