UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0 14:43Хабиб Нурмагомедов Махачевнинг бурчагида бўладими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 14:22Коллинз Страсбург турнири бош соврини учун кортга чиқади 0

14 мар 10:29
Янгиликлар

Шахмат

Tashkent Open. Нодирбек ва Шамсиддин пешқадамлар сафида!

Пойтахтимизда шахмат бўйича биринчи ўзбек гроссмейстери Георгий Агзамов хотирасига бағишланган Тошкент Опен халқаро турнири давом этмоқда.

Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар шахмат мактаби мезбонлик қилаётган мусобақада юртимиз шахматчиларидан ташқари Россия, Бразилия, Беларусь, Озарбайжон, АҚШ, Эрон, Марказий Осиё мамлакатларидан келган спортчилар бош мукофот учун дона суришяпти. 

Тошкент Опен турнири швейцарча тизимда 9 турдан иборат бўлиб, кеча иккита тур учрашувлари ўтказилди. Халқаро мастер Нодирбек Ёқуббоев (2569) оқ доналарда терма жамоа мураббийи Акмал Файзуллаевни мағлубиятга учратди. Учинчи турда қора доналарда ҳаракат қилиб, россиялик халқаро гроссмейстер Сергей Иванов билан муросага келди. 

Яна бир истеъдодли шахматчимиз Шамсиддин Воҳидов ҳам мағлубиятсиз одимлаяпти. У 3та учрашувда икки ғалаба ва бир дуранг қайд этди. У учинчи партияда беларуслик халқаро гроссмейстер Алексей Фёдоров билан муросага келди. Иккинчи турда Сарвиноз Қурбонбоевани таслим этган эди. 

Бугун ўтказилаётган 4-тур олдидан мусобақа жадвалида эронлик халқаро гроссмейстер Амирризо Поуррамезанали ва бразилиялик Александр Фиер 3тадан очко жамғариб пешқадамлик қилишяпти. Нодирбек Ёқуббоев 2,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни банд этган. Шунча очкога эга Шамсиддин Воҳидов 7-поғонадан жой олган. 

Маълумот учун, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган халқаро турнирнинг мукофот жамғармаси 20 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Асосий гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган шахматчи 3 000 долларга эга бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг