UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0

13 мар 09:18
Янгиликлар

Шахмат

Tashkent Open халқаро турнирида 1-тур ортда қолди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Шахмат бўйича биринчи ўзбек гроссмейстери Георгий Агзамов хотирасига бағишланган Тошкент Опен халқаро турнири старт олди.

Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар шахмат мактаби мезбонлик қилаётган мусобақада юртимиз шахматчиларидан ташқари Россия, Беларусь, Озарбайжон, АҚШ, Эрон, Марказий Осиё мамлакатларидан келган юқори интеллект соҳиблари бош мукофот учун дона суришяпти. 

Тошкент Опен турнири швейцарча тизимда 9 турдан иборат бўлиб, кеча 1-партия учрашувлари ўтказилди. Халқаро мастер Нодирбек Ёқуббоев (2569) илк партияда қора доналарда ҳаракат қилиб, яна бир ҳамюртимиз Нодира Нодиржоновани мағлубиятга учратди.

Шамсиддин Воҳидов оқ доналарда Шохамир Тожибоевдан устун келди. Севара Боймуратова эронлик Амирризо Поуррамезеналига ютқазиб қўйди. Баҳора Абдусатторова халқаро гроссмейстер Василий Папин билан дуранг ўйнади. 

Ҳозиргина халқао мусобақанинг 2-тури бошланди. Турнирнинг 3-партияси эса куннинг иккинчи ярмида, соат 15:30 да бошланади. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 20 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Асосий гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган шахматчи 3 000 долларга эга бўлади. 

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг