UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

28 апр 09:07
Янгиликлар

Шахмат

Tashkent Open XII. 17 ёшли Ниғматов шов-шувли тарзда биринчи рақамли гроссмейстерни енгди

Пойтахтимизда шахмат бўйича Ўзбекистоннинг биринчи гроссмейстери Георгий Агзамов хотирасига бағишланган “Tashkent Open XII” халқаро турнири давом этмоқда.

Мусобақада 12 мамлакатдан келган шахматчилар ғолиблик йўлида ўзаро рақобатлашишяпти. Ўз тарихида ўн иккинчи бор ўтказилаётган халқаро турнирнинг соврин жамғармаси 20 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Ғолиб шахматчи 3 000 долларга эга бўлади. 

Беларуслик халқаро гроссмейстер Кирил Ступак (2556) турнирнинг биринчи рақамли шахматчиси ҳисобланади. Кеча у бешинчи турда ўзи сингари 4та партиянинг барчасида ғалабага эришган ёш шахматчимиз Ортиқ Ниғматовга қарши дона сурди. 

Ниғматов кучли рақибига қарши қора доналарда ўйнашига қарамай, ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Ступак ўтган йилги турнирда иккинчи ўринни эгаллаган эди. Бу ўзига хос тарихий ғалабадан сўнг Ортиқ Ниғматов 5 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. 

Халқаро мастер Нодирбек Ёқуббоев ҳам бу турда ғалабага эришди. Ёш шахматчимиз россиялик Илья Дужаковдан устун келди. Ёқуббоев ушбу ғалабаси эвазига турнир жадвалида 4,5 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Яна бир ҳамюртимиз Саидакбар Сайидалиев қора доналарда ўйнаб, россиялик халқаро гроссмейстер Евгений Левин билан муросага келди. 

Бугун олтинчи турда Ниғматов ва Ёқуббоев ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Тўрт очкога эга бўлиб турган Гулруҳбегим Тоҳиржонова оқ доналарда Кирил Ступакка қарши дона суради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг