UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Хосеп Гвардиола: "Арсенал" бошқа очко йўқотмайди" 0 11:44Олимпиада ҳамда уч карра жаҳон чемпиони Мадримов - Кроуфорд оқшомида жанг қилиши мумкин 0 11:23ООК делегациясининг мамлакатимизга ташрифи сермаҳсул ўтди 0 11:02Кейинги бекат Рио! Маҳмуд Мурадов жанг қилиши керак бўлган UFC 301 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 10:41"Бавария" — "Реал" учрашувида ким бош ҳакам бўлиши маълум 0 10:20Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди 0 09:59Дунёга машҳур рэпер Снуп Догг Теренс Кроуфордга қарши жанг одидан Исроил Мадримовни қўллаб-қувватлади + ФОТО 0 09:38Ўзбекистон U-18 терма жамоаси гуруҳ пешқадами Таиланддан ҳам устун келди. Бугун 1/2 финал! 0 09:17Бугун Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи якунланади 0 08:48Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтди + ФОТО 0 08:21UFC тарихида илк бор аёл анонсер ишлади + ФОТО 0 07:54Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этадиган иккинчи велоспортчимиз номи ҳам маълум! 0 07:32Янги тарихга бир қадам қолди. Бугун Ўзбекистон - Индонезия ўйини бор 0 18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0

19 янв 09:30
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess-2023. Жавоҳир Синдаровда ғалаба

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир ўтказилмоқда.

Хабарингиз бор, Tata Steel Chess-2023 мусобақасида шахматчиларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров юртимиз шарафини ҳимоя қилишяпти. Нодирбек "Мастерс", Жавоҳир эса "Челленжер" гуруҳида ўз маҳоратини намойиш этмоқда. 

Кеча "Мастерс", яъни кучлилар гуруҳида дам олиш куни эди. "Челленжер" гуруҳида эса 5-тур учрашувлари ўтказилди ва қувонарлиси, Жавоҳир Синдаров словакиялик гроссмейстер Жергус Печакни мағлубиятга учратди. 

Ушбу муҳим ғалабадан сўнг ҳамюртимиз 5 имкониятдан 3,5 очко жамғариб, турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Туркиялик Мустафо Йилмаз 4 очко билан пешқадамлик қиляпти. Бугун "Челленжер" гуруҳида дам олиш куни. Эртага Синдаров 6-турда қора доналарда бразилиялик Луис Супига қарши дона суради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг